Mavzu.my1.ru
+998902249966


Tarix millatlarni o'tmishini, taroqqiyotini hamda tanazzulining
sabablarini o'rganadigan ilimdir.




Samarqand shahar: 8(3662)2345386 +998902249966

Sayt menyusi


Samarqand


Sаmаrqаndning tаriхiy vа аrхitеkturа yodgоrliklаri

  • Qаdimgi Аfrоsiyob mаnzilgоhlаri(e.а.8аsr)
  • Ulug`bеk оbsеrvаtоriyasi (1428-1429)
  • Shоhi Zindа аrхitеkturа аnsаmbli
  • Hаzrаt Хizr mаsjidi (19аsr o`rtаlаri)
  • Bibiхоnim mаsjidi (1399-1404)
  • Ulug`bеk mаdrаsаsi (1417-1420)
  • Shеrdоr mаdrаsаsi (1619-1635/36)
  • Tillа Qоri mаdrаsаsi (1647-1659/6
  • Chоrsu bоzоri (18 аsr охiri)
    Bibiхоnim mаqbаrаsi
  • Ruхоbоd mаqbаrаsi (1380yillаr)
  • Оq-sаrоy mаqbаrаsi (1470)
  • Go`ri Аmir (1404)
  • Nаmоzgоh mаsjidi (17аsrlаr)
  • Ishrаt Хоnа mаqbаrаsi (1464)
  • Хоjа Аhrоr аnsаmbli (15-20 аsrlаr)
  • Cho`pоn Оtа mаqbаrаsi (1430-1440)
  • Хоjа Аbdu Dоrin qаbristоni (15-19 аsrlаr)

Mp3


Bizning savol















Savolga javobni dj-azamat.com@mail.ru
ga yuboring.
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Yadullayev Azamat



Ivan Grozniyning qaysi siyosati teror deb atalgan?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 2989






1861-1878-yillarda Italiya qiroli kim edi?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1984



F.Garsia Lorka qaysi yillarda yashab utgan?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1295



1920-iyunida Vengriya qanday shartnoma imzolaydi?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1895









Misr

Африканинг шимолий-шаркида Нил дарёсининг куйи вохасида, бугунги Миср Араб респбликаси ерларида жуда кадим пайтларда (эр авв 5 минг йиллик) бир канча кабилалар яшаганю эрамиздан аввалги 4000 йилликда шу ерда ер юзида биринчи синфий жамият куртаклари ниш урди, кулдорлик давлатлари юзага келди ва ривожланди. Кадимги Миср санъати тарихи ана шу давлатларнинг юзага келиши, ривожланиши ва инкирозидан тортиб, то македониялик Искандар Зулкарнайн (Александр Македонский)нинг юриши билан унинг эллинистик дунёга кўшилиб кетишигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Кадимги Миср санъанти ибтидоий жамоа даври санъатидан кейинги, янги ва мухим давр хисобланади. Кадимги Миср маданияти ва санъати тарихининг ривожланиш даври бир неча минг йилликларни ўз ичига олади. Тарихдан маълумки Миср тарихи сулолалар ва подшоликлар даврига бўлиб ўрганилади ва улар куйидагилардан иборат.
1. Кадимги Миср маданиятининг сулолаларгача бўлган даври эр. авв. 5 минг йилликнинг охири ва 4 минг йиллик.
2. Илк подшолик даври I-II сулолалар эр. авв. 3000-2800 йилликлар.
3. Кадимги подшолик даври III-VI сулолалар эр. авв. 28-23 асрлар.
4. Ўрта подшолик даври XI-XII сулолалар эр. авв. 21-18 асрлар.
5. Янги подшолик даври XVIII-XX сулолалар эр. авв. 16-11 асрлар.
6. Сўнги подшолик даври XXI-XXXII сулолалар эр. авв. 11-4 асрлар.
Кадимги Мисрда биринчи марта инсон ва унинг мехнати санъаткор асарида ўз ифодасини топди. Миср санъатининг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у дин билан алокада ва унга тобе бўлган. Фравн ва кохинлар жуда кўплаб ибодатхоналар курилиши ва худолар образининг ишланишига сабаб бўлдилар. Санъат учун кадимги Миср динидаги ўлганларга сигиниш алохида ахамиятга га эди.
Кадимги Мисрнинг географик жойлашиши, унга маданиятининг ва санъатининг тинч ривожланишини берди. Кадимги Миср Нил дарёсининг бўйида жойлашганлиги учун бу ерда дехкончилик ривожланди. Кейинчалик эса бу ерда чорвачилик хам ривожланган эди. Кадимги Миср ерлари турли хил тошларга хам бой бўлган. Каттик тошлардан тортиб (гранит, диорит, порфир), то юмшоук тошларгача (агат – оникс, изумруд). Кейинчалик кадимги Миср меъморчилигида ёгоч ўрнига тошлардан фойдаланишган, лекин бу тошлар меъморчиликда киммат бахо материал хисобланган эди.
Кадимги Миср меъморчилигида олтин хам кўлланилган, лекин Миср ерлари казилма бойликларга бой эмас эди. Шунинг учун кадимги Мисрда, яъни сулолаларгача бўлган даврда олтинни пианубдан Нубийдан, мисни Синай яриморолидан ёки Кипр яриморолидан, кумушни эса Кичик Осиёдаги Тавра тогларидаги келтиришган.
Якин Шаркдаги энг йирик ва хукдорлик давлати кадимги Миср меъморчиликда биринчи бўлиб ўз услубини яратди. Бу услуб дунёга Миср архитектураси номи билан машхурдир. Миср архитектураси Фравнлар, кохинлар ва уларнинг якинларига хизмат килган. Бу меъморчилик ёдгорликларида унинг куч кудрати ва гоялари акс этган, хамда илохийлаштирилган.
Кадимги Мисрнинг сулолаларгача бўлган даври II бўлиб урганилади, яъни
I сулолаларгача бўлган даври эр. авв. 5 минг йилликнинг охири 4 минг йилликнинг биринчи ярими.
II сулолаларгача бўлган даври эр. авв. 4 минг йилликнинг иккинчи ярими.
Кадимги Мисрда бу даврда жуда кўп кабилалар яшаган. Уларнинг асосий машгулоти дехкончилик, чорвачилик, хунармандчилик ва кисман савдо-сотик бўлган, анан шулар оркали бу ерда шахарлар вужудга кела бошлаган. Бу даврдаги кадимги турар жойлар гор ва чукурликлардан иборат бўлган. Буларнинг усти эса айвон терисидан тортилган навес килинган кейинчалик эса ёгоч тўсинлар лой билан аралаштирилиб пахсали турар жойлар пайдо бўлган экан. Ана шундай турар жойларда камбагал ахоли истекомат килган. кабилалар бошликларининг турар жойлари аксинча, бундан каттарок бўлиб у ерда диний маъросим ўтказилган. Вакт ўтиши билан Мисрда хом гишт ихтиро килинган ва ундан аста-секин турар жойлар курила бошлаган. Турар жойнинг атрофини тўсинлар билан, кейинчалик эса улар девор килиб курилган. Сулолаларгача бўлган даврда кадимги Мисрда диний ва мудофа иншоотлари хом гишт ва пахсадан курилган.
Кадимги Мисрдаги илк турар жойлар яъни, чукурликлар кабрларнинг юзага келишига сабабги бўлди. I сулолагча бўлган даврда кадимги кабрлар думалок ёки овал шаклидаги чукурликлардан иборат бўлиб, усти эса ёгоч тўсинлар билан беркитилган. Кейинчалик эса яъни, II сулолаларгача бўлган даврга келиб кабрларнинг кўриниши ўзгарган. Кабрлар тўгритўртбурчак шаклида бўлиб, деворлари хом гишт билан мустахканланиб курилган. Тепа кисми эса хом гишт ёрдамида сохта равок килиб ёпилган. Албатта бундай кабрлар юкори табакали, кабила бошликлари учун курилган кабрлар бўлган.
Илк подшоликлар даврида (эр. авв. 3000-2800 йилликларда) бу кабрлар ўзгариб улар анча мураккаблашди. Бундай кабрларнинг номи мастаба яъни, араб тилида – "супача” деган маънони билдиради.
Мастабалар хом гиштдан курилган. Бу курилмалар тепа томонга кичрайиб борувчи, тўгритўртбурчак шаклида бўлиб, унинг ичида мархум ва худолар хайкалларини кўйиш учун хона, деворида эса мархумнинг нариги дунёга ўтадиган ёлгон эшиги бўлган. Бундай мастабалар Абидос, Саккара, Нигада кабристонларида кўплаб сакланиб колган.
Кадимги Миср ахолисида ўша даврдан бошлаб, нариги дунё хакидаги тушунча пайдо бўла бошлади. Бу эса ўз ўрнида кабр мархумнинг уйи хисобланган, шунинг учун мархумни, тириклигида ишлатган буюмлари билан бирга кўлишган. Яна бу даврда мастабаларга ибодатхонадар курилган яъни, бу ибодатхоналарга мархум учун озик-овкат ва ичимликлар олиб келинган. Бу эса ўз ўринда мархумнинг нариги дунёда "абадий хаётлиги” учун бажарилган диний маросимлардан бири бўлган. Ана шундай маросимлардан келиб чиккан холда, мархумнинг жасадини яхши саклаб колиш максадида уни мумиёлашган. Кейинчалик эса мумиёланган кабр олдига мархумнинг хайкали кўйилган. Миср ахолиси тушунчасида "Ка” деб аталган рух жасаддан чикиб ана шу хайкалга кўнади ва у хайнални жонлантиради деб ўйлашган. Шунинг учун хайкални хакконий тасвирлашга харакат килишган. Ана шундай кўлиш маросимлар факатгина юкори табакали фиръавнлар, кохинлар ва уларнинг якинлари учун килинган маросимлардир.
Мастабалар кейинги Миср классик эхромларининг яратилишига асос солган. Кадимги подшолик даврига келиб мастабаларнинг кўринишлари анча мураккаблашди. Уларда кўплаб коридорлар, хоналар, заллар курилди, лекин мастаба ўз кўринишинни йўкотмаган эди. Кадимги подшоликда Миср (подшол) меъморчилигида тош ишлатила бошлади.
Кадимги подшолик III-VI сулолаларга тўгри келиб, III сулола давлат хукмдори фравн Жосер бўлиб, бу даврда илк пирамидалар курилиши бошланган эди. Бу давр Миср маданияти ва санъатининг хамма турларини бир жойга йигган давр бўлган. Бу даврнинг илк пайтларидан бошлаб кадимги Миср санъатида меъморчилик етакчи ўринни эгаллади яъни, фравнлар ва юкори табакалилар кабрлари эди. Бу махобатли курилмалар пишшик тошдан мустахкам килиб курилган. Бу даврда турар жойлар гишт ва ёгочдан курилган, факатгина кабрлар – "абадий хаёт уйи” – биринчи тош курилмалари бўлган. Бу даврдаги саройлар, иншоотлар яхши сакланиб колмаган, биз бу иншоотларни фасадини саркофаг устига тасвирланган суратларда, турар жойларни эса ер ости ибодатхонасига кўйилган лойли рухлар учун курилган уйларидан тасаввур килсак бўлади.
Кадимги подшоликда махобатли курилмалар курилган, уларни куриш учун эса арзон кўл кучи кул ва эркин одамлардан фойдаланишган. Кадимги подшолик даврига келиб, мастабалар каттарок курила бошлади. Улар олдин энига, кейинчалик эса бўлга катталаша борди. Ана шундай илк пирамидалардан бири III сулола фравни Жосерга тегишли "зинали пирамида” булган. Унинг меъмори эса Имхотеп бўлган, у Миср тарихида машхур улама, биринчи бўлиб тошли иншоот курган меъмор, астраном, олим ва врач деган номлар билан сакланиб колган. хаттоки Имхотепни илохийлаштиришган яъни, уни Птаха худосининг ўгли, юнонлар бўлса, уни Асклепий худосига киёслашган.
Жосер Пирамидаси ибодатхоналар ва сарой ансамблнинг марказида курилган махобатли курилма бўлган. Ансамбль сунъий терраса устига курилган, майдон катталиги (544.9 х 277.6 м) бўлган, атрофи эса баланд девор билан ўралган девор юзаси тош билан безатилган. Пирамиданинг баландлиги 60 метрдан ортик, устма-уст кўйилган етти мастабадан иборат бўлган. Жосер кабри факатгина, унинг пирамидаси шаклининг махобатли кўринишида эмас, балки ундаги ибодатхонада, асосий курилиш материали тош ишлатилганлигидадир. Качонки бу даврда тош, ўзининг конструктив ахамиятига эга эмас эди: бу ерда устунларни якка холда кўрмаймиз чунки, устунлар девор юзасига ёпишган холда бўлган. Ансамбль курилишида факат тошдан фойдаланилган яъни, ёгоч ва гишт курилмалари тошга хос бўлган. Жосер ер ости ибодатхонаси ўзининг декоратив кўриниши билан ахамиятга эгадир. Колонна ва пилястрлар шакли кизикарли: бу ерда аник, мухташам содда каннелюра тўгри чизикли абака плитали капителлар ўрнига, биринчи маротаба тошли пилястрлар ишлатилган, уларнинг шакли эса очилган папирус ва лотос гулларига ўхшаган бўлган. Зал деворлари алебастр плиталари билан безатилган. Жосер ер ости ибодатхонаси ўз даврининг мухим ёдгорликларидан бири хисобланади.
Жосер пирамидаси мукаммол ва тамомланган пирамидаларга йўўл очиб берди. Ана шундай пирамидаларнинг биринчи Дашурдаги Снофру IV сулола Фравни, пирамиданинг баландлиги эса 100 метрдан ошган, ана шу пирамида Гиза пирамидаларининг ўтмишдаши бўлган. Бу даврда дунёнинг 7 мўъжизаси деб хисобланган, Нил дарёсининг чап киргогида жойлашган машхур Гиза водийсида 3 та пирамида Хуфу, Хафра ва Менкаура, греклар эса буларни Хеопс, Хефрен, Микерен деб аташган.
Ушбу пирамидалар орасида энг махобатлиси Хеопс пирамидаси бўлиб, меъмор Хемиди томонидан курилган. Бу пирамида дунёда энг катта тошли курилма хисобланади. Унинг баландлиги – 146.6 метр, асоси эса – 233 метр. Хеопс пирамидаси яхлит тош бўлакларидан, уларнинг хар бирининг огирлиги 2.5 тонна бўлган, ана шундай блоклардан бу ерга 2300000 таси кетган. Тошларнинг алохида огирли 30 тонна бўлган. Шимол томондан кириш жойи бўлиб, у узун коридорга уланган яъни, пирамида марказидаги дафн этилажак жойга олиб борган, бу ерда эса фравн саркофаги турган. Камера ва коридорнинг бир кисми гранит билан безатилган, колган жойлари эса юкори сифатли охактош билан безатилган. Пирамиданинг ташки кўриниши хам яхши ишлов берилган охактош плитаси билан безатилган, унинг оммаси осмон фанида аник кўринди.
Хар бир Гизадаги пирамида, худди Жосер пирамидаси каби меъморлик ансамбли билан ўралган, бирок бу ердаги жойлашган иншоотлардан шуни кўриш мумкунки, ўша давр меъморларининг билим савияси ошиши билан, комплекс планини аник ва кисмларини тенглигини кўрсата олган. Эндиликда пирамида ховли марказида ёлгиз ўзи туради, унинг девори эса пирамиданинг алохида холатини кўрсатиб беради ва уни атрофидаги иншоотлардан ажратиб беради. Бу пирамидалар атрофида маликаларнинг кичик мастабалари бўлган. Бу пирамидалар фравнларнинг махобатли пирамидаларидан анча кичикина илохийлаштирилган ибодатхона кўшилган, бу тошли ёпик йўл водийдаги пастки ибодатхонага олиб борган. Бу ибодатхона шундай курилдики, у ерга Нил дарёсининг суви етиб борган эди. Шаркда Нил дарёси сугорган яшил далалар, жануб томонда эса жонсиз кумликлар сахро ёйилган: биринчи илохийлаштирилган ибодатхона бутун комплексга очувчи, хаёт ёки ўлим чегарасида туради. Пирамида атрофида фравн кариндошларининг мастабалари аник планда тартиб билан жойлаштирилган.
Кадимги подшолик даврида ибодатхоналар куриш хам авж олган. Ана шундай ибодатхоналардан бири Хефрен пирамидаси ёнидаги илохийлаштирилган ибодатхонадир. Иншоот катта хажмли охактошлардан тахланган, тўгри бурчак кўринишида ясси томли бўлган. Ибодатхона марказида зал бўлиб, бу зал тўрт томондан катта колонналар билан ўралган. Бу водийдаги биринчи илохийлаштирилган ибодатхона бўлиб, унинг фасади 12 метр етган ва иккита эшиги бўлган, бу 2 эшик ёнларида эса сфинкслар бўлиб фравннинг куч кудратини гавдалантирган. Тўрт томон устунлар билан ўралган зал деворлари бўйлаб турли хил тошлардан фравн хайкаллари бўлган.
Илохийлаштирилган ибодатхоналарда тош жуда кенг кўлланилган. Ана шундай ибодатхоналарда ёлгиз турган колонналарни кўрсак бўлади, пастки ибодатхонага эса яшил диоритли хайкаллар кўйилган. Кадимги подшолик даврида хайкалтарошлик ва тасвирий санъат хам ривожланган.
Ўрта подшолик даврига келиб эр. авв. 2400 йилликларда кадимги Миср ерларига номлар бостириб киради. Кадимги подшолик даврида меъморчиликка катта эътибор берилган, шунинг учун Миср иктисодий томондан кучсизланиб колди ва фиръавн хукмронлиги сусайиб борди. Бу даврда фравнларга карши чиккан номлар галаба козонишади. Фива хукмдорлар XI сулолани ташкил килишади ва бу даврда Фивани давлат пойтахтига айлантиришади ва фравнлар ер ости ибодатхоналари курилиши бошланади.
Номлар кабрларни ўзига хос кўринишда яъни, пирамидани оддий гояли кабр билан кўшиб куришади. Ана шундай меъморий обидалардан бири Дейир-эль-Бахридаги фравн Ментухотеп I нинг ер ости ибодатхонасидир. кадимги анъаналарга биноан водийдан 10 ибодатхонагача узун йўл бўлган, йўлнинг икки ёни эса тошли девор билан тўсилган, унинг узунлиги 1200 метр, эни эса 32 метр бўлган. Ер ости ибодатхонасининг асосий кисми илохийлаштирилган ибодатхона бўлган, у террасага жойлаштирилган, унинг олдига эса портик курилган ўртасида эса иккинчи террасага кўтарилувчи киллик бўлиб, у ерда иккинчи портик уч томони устунлар билан ўралган зал хам бўлган. Зал марказида тош парчаларидан курилган пирамида бўлиб, бу пирамида табиий холни ташкил килган. Залнинг харбий деворидан ташкарига чикадиган портикли ховли бўлган, бу оркасида ёпик устунли гипостил зал бўлган. Гипостил залининг бир кисми коядан ўйилган, фравн кабри эса – колоннали залнинг тагида бўлган.
Ментухотеп I нинг ер ости ибодатхонаси XI сулола даврининг етакчи меъморий обидаларидан бири бўлган. Ибодатхона деворларида рельеф суратлар тасвирланган бўлиб, ундаги тасвирлар. Кадимги подшоликка яқин бўлган. Ментухотеп ибодатхонасининг хайкалтароши Иртисен бўлган. У эрамиздан аввалги 21 асрнинг буюк рассоми бўлган.
Эр. авв. 21-20 асрларда XII сулола бошланади. Бу даврда Аменемхет I фравн бўлган, мана шу даврда яна номлар каршилик килишни бошлаб, тахтни эгаллаб олмокчи бўлишади лекин, огир жанглардан сўнг Аменемхет I галаба козонади. Аменемхет I Фаюмни пойтахтга айлантиради ва унга янги ном беради Иттаун "Икки ерни эгаллаш” (яъни, бутун Мисрни).
Умумий ўсиш кузатилади, шахарлар курилади – бу эса маданиятнинг ўсишидан далолат беради. Ўрта подшолик даври кадимги Миср санъати ва маданияти тарихида мухим бир давр хисобланади.
Бу давр меъморлигида мухим бир ўзгариш, фиръавн кабрлари яна ўша пирамида кўринишига келди. Ўша даврдаги пирамидаларнинг биринчиси Аменемхет I нинг ер ости ибодатхонаси бўлиб, бу пирамида шимол томонда жойлашган.
XII сулола фравнларининг интилишлари, меъморларни кадимги подшолик давридаги намуналарга кайтишга мажбур килди. XII сулола томонидан яратилган пирамида ва илохийлаштирилган ибодатхоналар V-VI сулола фравнлари яратган ер ости ибодатхоналарига мос келади.
Бирок бу даврда махобатли тошли пирамиддалар куриш ихтисодий томондан йўл кўймас эди, шунинг учун XII сулола даврида яратилган мастаба ва пирамидалар техникасида яккол бу ахвол кўриниб турарди. Пирамидаларнинг хажми анча кичрайди, масалалн, Сенусерт I пирамидасининг баландлиги 61 метр бўлган. Унинг курилиши учун хом – гишт ишлатишган. Унинг асосини эса саккизта капителли тошли девор ташкил этади. Пирамида охактошли плиталар билан безатилган, улар бири-бири билан ёгоч ёрдамида котирилган. Ўрта подшолик давридаги ана шундай безатилган пирамида иншоотлари, хозирги пайтга келиб бир уюм харобаларни кўрсатади. Албатта пирамида куриш вактида техникани етишмаганлигини беркитиш максадида, уларни безатишган, шунинг учун Ўрта подшолик давридаги пирамидаларни кадимги подшолик давридаги ер ости ибодатхонаси типида куришган. Худди олдинги даврдаги курилмаларга ўхшаш, пирамидаларнинг шаркий томонига илохийлаштирилган ибодатхона кўшилган, ундан эса водийдаги ибодатхонага олиб борувчи ўтиш жойи бўлган.
Хулоса килиб айтганда, кадимги Миср санъати тарихи ва маданияти жуда хам улугвордир. Шуни айтиш керакки, кадимги Миср санъати кадимги дунё демак, бутун жахон санъати хазинасига улкан хисса кўшган.


Yunoniston

Qadimgi yunonlar begona davlatlardagi juda katta hududga joylashib olgan bo'lib, o'zlarini yagona halq deb hisoblaganlar. Ular ellinlar, o'z vatanlari bo'lmish Gresiyani esa Ellada deb atashardi.
Ellinlarni umumiy til, urf-odatlar, qadimgi rivoyatlar, din, yagona yozuv birlashtirib turgan. Qadimgi yunonlar eramizdan avvalgi II ming yillikning oxirlarida unutib yuborilgan qadimiy yozuviga qaytmaganlar.
Qadimgi elladaliklar eramizdan avvalgi IX-VIII asrlarda finiqiyaliklarning yozuvi bilan tanishganlar va uning asosida 24 harfdan iborat o'z alifbosini yaratganlar. Bu yangi alifboda finiqiyaliklarniqidan farqli o'laroq, faqat undosh tovushlarni ifodalovchi belgilar emas, balki unli tovushlar ham bo'lgan. Bu bilan yozuvning rivojiga katta hissa qo'shganlar.
Ioniyalik olimlar tabiat hodisalari haqidagi o'z ko'zatishlarini bayon qilibgina qolmay, balki ularni kengroq bayon qilishga, sababini topishga haraqat qilganlar. Ayrim yunon olimlari tabiatni boshlanish manbai suv deb, ayrimlari havo deb, uchinchi birlari esa olov deb hisoblaganlar. Shu davrning ko'pgina olimlari tabiatdagi hodisa va qonunlarini diniy yo'l bilan tasvirlab berganlar. Turli hodisalarni xudolarning va ma'budlarning ishi deb bilganlar.
Ioniyalik olimlarning ishini Afinada yashagan ulug' mutafakkir Demokrit davom ettirdi.
Demokrit tabiatni chuqur o'rgandi. ko'plab halqlarning ilmiy bilishlari bilan tanishdi. U butun olam mayda zarrachalar – atomlardan tashkil topgan, degan dohiyona fikrni ilgari surdi. Demokrit odamda hech qanday ruh yo'q, tabiatning dahshatli hodisalari qarshisida odamlarning ojizligi va qo'rqish natijasida xudolarga ishonish vujudga kelgan deb isbotladi. Xudolarga va odam ruhining abadiy yashashga ishonchini chippakka chiqargan Demokrit ta'limoti din homiylari va ruhoniylarini qattiq g'azablantirgan. Ular Demokrit qarashlarini rad qilolmaganlar, biroq uning asarlarini yo'q qilishga, do'stlaridan ayrimlarini qatl etishga, yana birlarini darra bilan urib turmalarga qamashga, uchinchilarini esa fuqarolik huquqlaridan mahrum qilishga da'vat etganlar.
Demokritning zamondoshi shifokor Gippokrat uning g'oyalarini davom ettirdi.
Gippokratning ta'limotiga ko'ra, vrach kasalni odamdan quvish kerak emas, balki kasalni yengishda odam organizmiga yordam berishi lozim, - deb hisoblagan.
Gippokrat ta'limotidagi to'g'ri ovqatlanish, dori-darmon va operasiyalar haqidagi asarlari zamonaviy tibbiyot fanini rivojlantirishga qo'shilgan munosib hissa bo'lib xizmat qildi.
Eramizdan avvalgi IV asrda yashagan qadimgi yunon mutafakkiri Arastu g'oyat keng ko'lamda bilimlarga ega bo'lganligi bilan ajralib turadi. U o'z zamonasida to'plangan barcha ilmiy bilimlarni ayrim sohalarga bo'lib chiqdi va mustaqil fanlarga birlashtirdi. Bu bilan Arastu nafaqat yunonlar fanini rivojiga, balki jahon fanini rivojlanishiga katta hissa qo'shdi. Shu bilan birgalikda Arastu bir qator fanlarga nomlar berdi: yunoncha "o'simlik” so'zidan olingan botaniqa, "tabiat” so'zidan olingan fiziqa, "davlat” so'zidan olingan siyosat shular jumlasidandir.
Eramizdan avvalgi IV asrning boshqa ilgor olimlari qatori Arastu ham, Yer –shar shaklida deb ta'kidlab, u butun olamning markazidir, Quyosh va yulduzlar esa Yerning atrofida aylanadi deb hisoblardi.
"Gresiya – Eron urushlari tarixi” nomli asar yozgan Gerodot ham qadimgi yunon mutafakkiri edi. Gerodot miloddan avvalgi 490-480 yillar orasida tug'ilgan. Ellinlarning qudratli Eron shohlari ustidan erishgan g'alabalari to'g'risidagi xotirani kelajak avlodlar uchun saqlab qolishga haraqat qilgan. Gerodot o'z oldiga faqat harbiy harakatlar haqida hiqoya qilibgina qolmay, balki urushda qatnashgan halqlarning tarixini yoritishni ham maqsad qilib qo'ygan edi. U o'z kitobi uchun ma'lumotlar to'plar ekan, tabiiy holda ko'pgina mamlakatlarni sayohat qilgan. Gerodot o'z ko'zi bilan ko'rgan voqea-hodisalarini, o'sha mamlakatlarning odamlardan eshitganlarini, yaqin va o'zoq o'tmishda bo'lgan voqealarni yozib bordi.
Gerodot miloddan avvalgi 455-477 yillarda Misr, Bobil, Suriya, Kichik Osiyo va Qora dengiz sohillaridagi mamlakatlarga sayohat qilgan. Uning "Tarix” kitobida Yunoniston, Kichik Osiyo, Suriya, Falastin, Bobil, Eron, Turon va boshqa xalqlar haqida ko'plab ma'lumotlar bor. Gerodotning "Tarix” asari Gresiyaning qadimgi tarixi hamda Old Osiyo, Misr va hamdo'stligimiz janubida yashagan halqlar to'g'risida ma'lumot beruvchi eng muhim manbalaridan biri hisoblanadi. Bu xizmatlari uchun Gerodotga o'sha davrlardan "Tarix otasi” deb nom berganlar.
Yana bir atoqli yunon faylasuf donishmanlardan biri Suqrot bo'lib, u miloddan avvalgi 441 yili Afinada tug'ilgan. Leqin u o'z umri davomida birorta ham kitob yozmagan. Suqrot maktablarda dars ham bermagan, hech qayerda ma'ro'zalar o'qimagan. Balki odamlar ko'p gavjum bo'lgan joylarda o'z shogirdlarni haqiqatni bilishga undagan. Suqrot haqiqatni bilish mumkin emas, deb o'ylovchilarga qarama-qarshi, uni bahs-munozara orqali bilish mumkin, deb hisoblardi. O'z qarashlarida odamlarni tenglashtirishga qarshi chiqib, ularni haqiqatni bilganlar va bilmaganlarga ajratadi. Uning bu fikrlari Afina kuldorlik demokratiyasi namoyondalariga ёqmagan. Shuning uchun u demokratiya to'zumining dushmaniga aylanib sudga berilgan. U miloddan avvalgi 399 yilda zahar ichib o'lgan.
Qadimgi Yunonistonda yaratilgan ilmiy bilimlar asosida qadimgi yunon adabiyoti muhim o'rin tutadi.

2. Qadimgi yunonlar adabiyoti. Yunoniston tarixini o'rganishda dostonlar va afsonalarning ahamiyati.

Qadimgi yunon adabiyotining paydo bo'lishi o'zoq o'tmishga borib taqaladi. Yunonlar ajoyib afsona, rivoyat, she'r, doston, tragediya va komediyalar yaratganlar.
Yunon baxshilari esa qadimgi afsona va rivoyatlarni og'zaki tarzda avloddan-avlodga yetkazganlar. "Prometey”, "Gerakl”, "Dedal va Ikar”, "Argonavtlar”, "Odisseya” va "Illiada” kabi afsona va dostonlar yunon adabiyotining nodir namunalaridir.
Rivoyatlarga ko'ra, bu asarlarning muallifi miloddan avvalgi YIII yashagan ko'r baxshi Gomerdir. Dostonlarda yunonlarning Kichik Osiyodagi Troya shahriga qilgan yurishlari, qahramonlarning kurashlari va boshidan kechirgan sargo'zashtlari va boshqalar haqida hiqoya qilinadi. "Illiada” dostonning davomi "Odisseya” dostoni hisoblanadi. Yunonlar jahon adabiyotiga ulkan hissa qo'shganlar. Yunon dostonlarida rivoyat va afsonalar juda ko'p. Ammo dostonlarda tasvirlangan voqea-hodisalarning hammasi shunchaki afsona emas. "Argonavtlar”, "Dedal va Ikar”, "Gerakl” , "Illiada” va "Odisseya” kabi rivoyat va afsonalarning mazmuniga chuqurroq e'tibor berilsa, ularda qadimgi yunonlarning turmush tarzi, kasb-korlari, qurol-yarog'lari, turar joylari, mehnat qurollari va oilaviy munosabatlari qanday bo'lganligini bilib olish mumkin. Olimlar o'zoq vaqtgacha Gomer dostonlaridagi voqealar o'ylab chiqarilgan afsonalar deb faraz qilganlar. Ular Troya shahri ham bo'lmagan deb o'ylab kelardilar. Ammo arxeolog olimlar Kichik Osiyoning shimoliy-g'arbiy yerlarida qazish ishlarini olib borar ekanlar, u yerdan yonib kul bo'lgan shahar xarobalarni topganlar. Bu yunonlar urush olib borgan Troya shahrining qoldiqlari edi.
Arxeolog olimlar Troya shahri xarobalardan uy-joylar, mudofaa devorlari, sopol buyumlarning parchalari, yashirib qo'yilgan narsalar, buyumlar va odam suyaklarining qoldiqlarini topganlar.
Yunoniston tarixini o'rganishda yunon afsonalari, xususan Gomer dostonlari juda katta ahamiyatga ega. Shu tufayli miloddan avvalgi XI-IX asrlarni Gomer davri deb bekorga aytilmagan. Gomer dostonlari she'riy uslubda yozilgan bo'lib, tilining boyligi va ta'sirchanligi bilan ajralib turadi. Shunday qilib, Gomerning dostonlari buyuk adabiy asargina bo'lib qolmay, balki ajoyib tarixiy kitob namunalaridandir. Yunonlarning, adabiy merosi jahon halqlari adabiyotiga munosib hissa qo'shdi. Qadimgi Yunonistonda fanning turli sohalari bo'yicha mashhur olimlar yetishib chiqqanlar. Yunon olimlari Qadimgi Misr, Bobil va Kichik Osiyo halqlarining bilimlaridan bahramand bo'lganlar.
Gomer asarlarining bosh qahramonlari faqatgina beqiyos pahlavonlar emas, shuningdek ma'budalar ham bo'lganlar. Gomer dostonlarining muhim xususiyatlaridan biri ularning kuyga solib aytilishidir. Bu xildagi asarlar kitob tariqasida o'qish uchun emas, balki tinglash uchun xosdir. Bu asarlarda janglar tasvirida otlarning yurishi va yugurishda, qahramonlarning qurol-yarog'lari ta'rifida, ziyofatlarda to'zilgan dasturxon maqtovida va yana turli-tuman manzarali voqealar tasvirlanadi.
Bu xildagi takrorlar Gomer poemalarida haddan ziyoda (masalan: "Illiada”ning I bobida Axill bilan Agamemnon o'rtalarida bo'lib o'tgan diltanglik haqida shoirning o'zi hikoya qiladi. Keyinchalik Axill o'z opasi Fetidaga Sardorning sitmagarligi haqida shikoyat qilganida, ilgarigi gaplar aynan takrorlanadi). Dostonlarda ba'zi hodisalarni chunonchi, kech kirishi, tong otish paytlarini tasvirlaydigan misralar ko'pki, ular zarracha o'zgartirilmasdan bir taxlitda ishlatilaverib qolip shakliga kirib ketgan.
Xulosa qilib shuni aytish mumkinki, Yunoniston tarixini o'rganishda yunon afsonalari juda katta ahamiyatga ega. Dostonlar she'riy usulda yozilgan bo'lib, tilining boyligi va ta'sirchanligi bilan ajaralib turadi. Shunday qilib, qadimgi Yunoniston asarlari adabiy asargina bo'lib qolmay, ajoyib manba hamdir.

3. Qadimgi Yunonistonda tabiiy fanlarning vujudga kelishi.
Eramizdan oldingi Y asr yunon jamiyatining ijtimoiy-siyosiy va madaniy jihatidan yuksak taraqqiyot bosqichiga ko'tarilgan davridir. Bu taraqqiyot Eron-Yunon urushlaridan keyin Afina davlatining kuchayishi va demokratiya tomon rivojlanib borish bilan bog'lik bo'lib, chindan ham yunon elining oltin asri deb atalishiga arziydigan buyuk davrdir. Eng ilg'or madaniyat markazi Kichik Osiyodagi Ionif viloyatidir. Afina o'zining iqtisodiy va madaniy kamolatiga, asosan Y asrning 50-30 yillarida, ya'ni Perekl davrida erishadi. Perekl o'z zamonasining nixoyatda ishbilarmon davlat arbobi, otashin notiq odamlarda tashabbuskorlik ishtiyokini uyg'otishga moxir, ilmu-fan, san'at va adabiyotga qiziqqan bir shaxs edi. U butun yunon olamidan faylasuflar, olimlar, shoirlar va san'at ahllarini Afinaga to'playdi. Unga yaqin faylasuflar, Anaksagar, Suqrat, "Tarix fanining otasi” Gerodot, Sofokl, ajoyib haykaltarosh Fidiy va shularga o'xshash umumyunon madaniyatini yuksak pog'onalarga ko'targan yana birmuncha shaxslarni ko'ramiz.
Perakl zamonasida ilmiy-falsafiy ta'limotlar, ayniqsa, juda keng rivoj topdi. Olimlar va mutafakkirlar o'z asarlarida tabiat hodisalarini, ijtimoiy qonunlarni ochishga, ularni izohlashga va shu yo'sinda demokratik to'zumni to'g'ri va ba'mani eqanligini isbotlashga urinadilar. Eski diniy e'tiqodlarning asta-sekin susayib borishi, ilohiy kuchlarni koinot hodisalarida axtarishi, insonni ma'budalarning quli holatidan butun borlikning hukmroni darajasiga ko'tarish, uning idrok va iste'dodiga taxsin o'qish, istiqbolga chuqur umid bilan qarash – bu davr falsafiy oqimlarining asosiy xususiyatidir. Yangi tushunchalar o'z ifodasiga dastavval Anaksagar (500-428 yillar) falsafasida topadi. Perekl bilan do'stona munosabatda bo'lgan, uning siyosatini qo'llab-quvvatlagan va hukmronning istagiga ko'ra o'z zamonasining ilmiy-madaniy harakati tepasida turgan bu mutafakkir olim, eski diniy e'tiqodlarni inkor etib, butun koinotni behisob zarralardan tarkib topgan abadiyat ma'nosida tushunadi. Chunonchi, Quyosh bilan Oy, qadimgilar aytganidek, ilohiy kuchlar emas, bir umr lovullab yonib turadigan jismlardir.
Anaksagar inson ongi, qudrati va iste'dodini juda yuksak baholaydi. Uning ta'limoti qadimgi davrda keng yoyilgan va zamondoshlariga kuchli ta'sir o'tkazgan.
Y-asrning 2 yarmida butun Ellada tuprog'ida ijtimoiy hodisalarni o'rganish ishini o'z oldiga asosiy maqsad qilib qo'ygan yangi ilmiy-falsafiy oqim paydo bo'ldi. Bu oqimning vakillari o'zlarini "sofistlar” deb ataganlar.
Dastlab "sofist” so'zi ostida "donishmand”, "bilimdon”, "olim” degan ma'nolar ifoda etilgan bo'lsa, keyinchalik bu ibora falsafa mualliflariga taqalgan laqablarga aylanib ketdi.
Qadimgi Yunonistonda maktabxonlik ishlari sust bo'lgani uchun "sofistlar” shaharma-shahar kezib, shaxsiy suhbatlarda yoki jamoat oldida ilmu-fan asoslarini tashviq qilardilar.
Sofistlar bu davrning har tomonlama bilimdon kishilari bo'lib, o'z zamondoshlari zehnini boyitish, ularni ilmu-ma'rifat yutuqlaridan bahramand etish bobidan juda katta ishlar qildilar. Ular olamdan yuz o'gurib, o'zlarini xilvatxonalarida kitob titishdan o'zga narsani bilmaganlar va jamoa oldida ilmu-fan jarchilari bo'lishgan.
Sofistlar falsafiy bilimlardan tashqari yana bir muncha ijod sohalarida ham juda ulug' ishlarni qilganlar. Jahon madaniyatining bebaho yodgorliklaridan biri bo'lgan va Gippokrat nomi ostida bizga qadar yetib kelgan muolaja san'ati haqidagi kattakon asar ham sofistlar davrida yaratilgan. Shu xildagi ilmiy tadqiqotlar natijasi o'laroq, inson faoliyatining turli- tuman sohalariga doir asarlar yaratdilar.
Gerodotning "Tarix” asarini keyingi davr olimlari qayta ishlagan. Shulardan Aleksandriya olimlari buni 9 bobga bo'lib, yunon mifologiyasidagi 9 mo'zaning nomi bilan ataganlar. Aleksandriya chinakam tarixshunoslik ilmi bilan ijod qiluvchi yozuvchidir. Shu sababli uning asari dastlabki yunon tarixchilari – "logoraflar” ijodida uchraydigan qator kamchiliklardan batamom qutulib ulgurgan emas. Gerodot ham o'zining ulug' zamondoshi Sofokl singari ma'budlarning qudratiga, taqdirining kuch-quvvatiga, inson baxtining bepandligiga chippa-chin ishonadi: kosinlarning karomatiga, mo''jizalarning rostligiga, hatto tushlarning muqarrarligiga aslo shubha qilmaydi. Gerodotdan minnatdor bo'lishimizning yana ham muhimroq sabablari bor: adabiyotimizning eng qadimgi yodgorliklaridan biri bo'lgan "To'maris” qissasi faqat shu odam tufayli bizgacha yetib kelgan.
Gerordot asarlarining fazilatlaridan biri-ajoyib san'atkorlik mahorati bilan yozilganligidadir. Yozuvchi biron hodisani bayon etar ekan, uni og'zaki rivoyatlar bilan boyitgan. Qadimgi Yunonistonda fanning turli sohalari bo'yicha mashhur olimlar yetishib chiqqanlar. Yunon olimlari Qadimgi Misr, Bobil va Kichik Osiyo halqlarining bilimlaridan ko'p bahramand bo'lganlar. Qadimgi Sharq fani yunon dunyosida ilm-fanning yanada rivojlanishiga barakali ta'sir etgan. Miloddan avvalgi YI asrda Kichik Osiyoning g'arbiy sohilidagi Ioniya viloyati va undagi Milet shahri ilm-fan taraqqiyotining markaziga aylangan. Ioniya olimlari Misr va Bobil olimlarining ilmiy bilimlaridan yaxshi xabardor bo'lib, o'sha bilimlarni yanada rivojlantirganlar.
Yunonistonning ulug' olimlaridan biri Aristotel edi. U Makedoniya podsholari saroyida yashagan tabibning o'g'li bo'lib, miloddan avvalgi 384 yilda tug'ilib, 322 yilda vafot etgan. Sharq dunyosida uni "birinchi muallim” deb baholaganlar, chunki u g'oyat keng bilimga ega bo'lgan. U juda ko'p asarlar yozgan. Uning mashhur asarlaridan biri "Siyosatdir”. Aristotel o'sha davrda ma'lum bo'lgan ilmiy bilimlarni alohida sohalarga bo'lib chiqqan va mustaqil fanlarga birlashtirgan. U fanlarni turkumlarga bo'lib, ularning har birini botanika, fizika, siyosat va tarix kabi nomlar bilan atagan.
Aristotel o'z zamonasidagi olimlar bilan birga Yer- shar shaklida bo'lib, u butun koinotning markazidir, Quyosh va yulduzlar Yer atrofida aylanadi deb hisoblagan. U Makedoniya podshosi Iskandarning ustozi ham edi. Aristotel o'z davri va keyingi davrlarning ham eng mashhur olimlaridan biri bo'lib qolgan.
Xulosa sifatida shuni aytish mumkinki, qadimgi Yunonistonda asos solingan ilmiy yo'nalishlar keyingi davrlarda olimlarimiz tomonidan rivojlantirildi. Ilk bora aytilgan adabiy, siyosiy va tabiiy bilimlar falsafiy jihatdan tushuntirilgan bo'lsa, asta-sekinlik bilan isbot talab qiladigan fikrlar olimlarimiz tomonidan isbotlandi. Tabiatda bo'ladigan barcha hodisa va voqealarni ilmiy negizlarini izlashga tushdilar. Aristotel, Demokrit, Perekl, Anaksimen, Yevklid, Pifagor, Ptolemey va boshqa olimlarning ilmiy izlanishlari o'tmish ajdodlarimiz tomonidan har tomonlama ilmiy jihatdan tahlil qilindi. Ayniqsa, bu narsani "Bayt al-hikma”da faoliyat ko'rsatgan olimlarning tarjimonlik maktabida, Xorazm Ma'mun Akademiyasi va Mirzo Ulug'bek davridagi olimlarning ilmiy izlanishlarida ko'rish mumkin.

Yunon Eron urushlarida yetakchilik qilib, butun mamlakat shahar-davlatlarini bosqinchilarga qarshi kurashga otlantirgan, hamda g`alabalarga salmoqli hissa qo`shgan Afina davlati katta obro`-e'tiborga sazovor bo`ldi. Urushdan so`ng butun O`rta yer dengizi havzasidagi eng kuchli davlatga aylandi.
Yunon shahar davlatlarining Afina boshchiligidagi ittifoq Kalliy sulhidan keyin ham saqlanib qoladi. Bu ittifoqning a'zolari 200 dan oshgan edi. Ittifoqning umumiy harbiy floti va qo`shini yanada kuchaytiriladi. Uning pul xazinasi ham boyib boradi.
Afina harbiylari ittifoq floti va qo`shiniga qo`mondonlik qiladilar. Afinaliklar ittifoq xazinasini Delosdan shaharlariga ko`chirib, unga xo`jayinlik qila boshlaydilar. Xazinaga to`lanadigan a'zolik badali miqdorini ham afinaliklarning o`zlari belgilaydigan bo`ladilar. Afina butun Egey dengizida hukmronlikni o`z qo`liga oladi. Shuning uchun afinaliklarni "dengiz egalari" deb atashadigan bo`ladilar. Shu davrda Afina o`z qudratining eng yuqori cho`qqisiga ko`tarilgan.
Miloddan avvalgi V-IV asrlarda Yunoniston polislarida dehqonlar uzumchilik bilan shug`ullanib, zaytun, piyoz, sarimsoq, meva, sabzavot ham ekkanlar. Yunonistonda bug`doy, arpa va boshqa don ekinlari kam ekilgan. Yunonlar Lakoniya, Messeniya, Beotiya va Fessasliya kabi sug`oriladigan yerlarda bug`doy, arpa va suli ekkanlar. Bu joylar Yunonistonni g`alla bilan ta'minlay olmas edi. Shuning uchun g`alla Sisiliya va Shimoliy Qora dengiz buyruqlaridan keltirilgan. Dehqonlar g`allakorlikda omoch, toklarga ishlov berishda motiga, tok qaychi va daraxtlarning tagini yumshatishda belkurakdan foydalanganlar. Yunonistonda miloddan avvalgi V asrdan boshlab uzumdan musallas, zaytundan moy olish ancha rivoj topgan edi. Chunki uzum va zaytun g`ishloq xo`jaligidagi asosiy maxsulotlar edi. Uzum musallasi va zaytun moyi Yunonistondan tashqarida ham yuqori baholangan.
Yunonistonda katta yer egalari ham bo`lgan ammo oz yerli dehqonlar ko`pchilikni tashkil qilgan. Chorvachilik qishloq xo`jaligida katta o`rin tutmagan, chunki keng yaylovlarning kamligi chorvachilikning rivojlanishiga imkon bermagan. Go`sht va sut qadimgi yunonlarning asosiy ozuqasi emas edi. Yunonlar jun olish maqsadida qo`y boqqanlar. Jundan har xil kiyim-bosh tayyorlaganlar. Ular yirik shoxli qoramol, eshak va xachir boqqanlar. Ulardan qishloq xo`jaligida va aravalarga qo`shishda foydalanganlar. Yunonistonda ot kam boqilgan. Undan xo`jalikda ham, harbiy maqsadlarda ham kam foydalanilgan.
Miloddan avvalgi V-IV asrlarda butun Yunonistonda hunarmandchilik rivojlanadi. Afina va boshqa shaharlarda to`qimachilik, zargarlik, kulolchilik, tikuvchilik, qurolsizlik va me'morchilik avj oldi. har xil hunarmandchilik ustaxonalari va ishxonalar ergasteriyalar deb atalgan. Ularda 20-30 kishi ishlagan va asosiy qismini yollanma ishchilar hamda qullar tashkil etgan edi.
Miloddan avvalgi IV asrda yashagan mashhur notiq Demosfenning yozishicha, otasining qurolsizlik ustaxonasida 33 ta qul ishlagan. Hunarmandchilikning rivojlanishi natijasida Yunoniston shaharlari, xususan Afina juda boyib ketgan.
Yunonistonda hunarmandchilikning rivojlanishi ichki va tashqi savdoning ravnaq topishiga olib kelgan. Qo`ltiqlarga yaqin shaharlar, xususan Afina savdo-sotiqning muhim markaziga aylangan. Afinadan 5-6 km masofada joylashgan Pirey Attikaning asosiy savdo-sotiq porti hisoblangan. Bu portda mol saqlanadigan omborxonalar, kema quradigan va ta'mirlaydigan ustaxonalar bor edi. Portga o`zga mamlakatlarning savdo kemalari tez-tez kelib turgan. Afinaliklarning dengizda hukmronlik qilishlari tufayli ularning savdo-sotiq ishlari ham tez rivojlanib ketgan. Afinaning savdo kemalari harbiy flot himoyasida O`rta yer va Qora dengizlar suzib yurar edi.
Yunoniston savdogarlari O`rta yer dengizi havzasidagi Sisiliya, Italiya, Misr, Kichik Osiyo, Finikiya, Frakiya, Sparta mamlakatlari Qora va Marmar dengizlari sohilidagi shaharlar bilan savdo-sotiq ishlarini olib borganlar.
Yunonistonga asosan g`alla, asal, mum, mo`yna va boshqa mahsulotlar, shuningdek, qullar ham keltirib turilgan. Bu yerdan chetga esa kulolchilik buyumlari, zaytun moyi, xar xil matolar, qurollar, tayyor kiyimlar chiqarilgan. Yunonistonning ichki va tashqi bozorlar bilan bo`lgan savdosi quruqlik va dengiz yo`llari orqali amalga oshirilgan.
Yunoniston-Eron urushi qulchilik munosabatlarining kuchayishini tezlashtiradi. Yunonlar urushda asir tushgan jangchilarnigina emas, balki boshqa mamlakatlarda qo`lga olingan ayollar va bolalarni ham cho`ri va qullarga aylantirganlar. Kichik Osiyo sohillariga qilingan hujumlardan birida afinaliklar 20 mingdan ortiq kishini asir olganlar va ularni qul qilib bozorlarda sotganlar. Frakiya, Kichik Osiyo va Qora dengiz sohillarida yashagan mahalliy qabilalar o`z qo`shnilariga hujum qilib, asirga tushganlarni yunonlarga qul qilib sotar edilar.
Yunonistondagi qullarning ko`pchiligi o`zga yurtlardan bo`lib, ular orasida kam miqdorda yunon qullari bo`lgan. Barcha orollar va shaharlarda qul bozorlari bor edi. Ularning eng kattasi Xios orolida edi. Qul bozorlarida ayollar, erkaklar va yosh bolalar qul qilib sotilgan va sotib olingan. Ularning ko`kraklariga taxtachalar osib qo`yilib, unga qulning qayerlik ekanligi, yoshi va kasb-kori yozib qo`yilgan. Xaridorlar qullarni har tomonlama ko`rib, sinab olganlar.
Yunonistonning tosh va ma'danlarini qazib chiqaradigan shuningdek, hunarmandchilik rivoj topgan viloyatlarida qullar juda ko`p edi. Chunki ma'dan va marmartosh konlarida faqat qullar ishlaganlar. Hatto eng kambag`al erkin yunonlar bunday joylarda ishlamas edilar.
Savdo va harbiy kemalarning eshkakchilari qullar bo`lganlar. Qullar qulolchilik ustaxonalarida suv va o`tin tashir, loy qorar, kulolchilik charxlarini aylantirar edilar. Kulolchilik buyumlarini yasash va ularga naqsh solish, bezash ishlarini erkin kishilar bajarganlar. Garchi kichik yerli dehqonlar yerlarida o`zlari ishlasalarda, katta-katta yerlari bo`lgan dehqonlar qul mehnatidan foydalanganlar. Qullar yorg`uchoqlarda ishlab, arpa-bug`doyni yanchib un qilar, uzum va zaytun mevalarini oyoqlari bilan bosib, suvini chiqarganlar. Ular qishloq xo`jalik mahsulotlari to`ldirilgan katta-kichik savatlarni bozorlarga olib borganlar. Yunonlar qullardan uy xizmatkorlari sifatida ham foydalanganlar. O`zlariga to`q kishilar va boylarning uylarida 3-4 dan 50 tagacha qullar va cho`rilar xizmat qilgan.
Qadimgi Yunonistonda qullarga barcha insoniy huquqlardan mahrum bo`lgan mavjudot deb qaralgan. Qullar o`z mehnatining samaralaridan ko`p manfaatdor emasdilar. Shuning uchun qulni qo`rqitish va jazolash yo`li bilan mehnat qilishga majbur qilish mumkin edi. "Odisseya" dostonida qullar haqida shunday deyilgan: "Qul ishyoqmas bo`ladi: xo`jayin qattiq turib uni ishlashga majbur etmasa, uning o`z hohishi bilan ishga qo`l urgisi kelmaydi...".
Qullarga o`tkazilgan jabr-zulm ularni o`z xo`jayinlariga qarshi kurashga undagan. Quldorlarning jabr-zulmidan norozi bo`lgan qullar ularga zarar keltirishga harakat qilganlar. Chunonchi, ular asbob-uskunalarni sindirganlar, mollarni mayib qilganlar, quldorlarga suiqasd kilib, hatto ularning uy-joylariga o`t qo`yganlar. Ba'zan qullarning quldorlarga qarshi qo`zg`olonlari ham bo`lib turgan.
Miloddan avvalgi V asr o`rtalarida yuz bergan qattiq zilzila natijasida Sparta shahari vayron bo`lgan. Qullik girdobiga tashlangan mahalliy aholi-ilotlar quldorlarga qarshi kurashga otlanganlar. Ular Spartaga yopirilib, hujum boshlaganlar. Spartaliklar bilan ilotlar hujumlarini qaytara olgan bo`lsalar-da, ammo qo`zg`olonni o`z kuchlari bilan bostira olmaganlar. Ular boshqa shahar davlatlarning quldorlaridan yordam so`rashga majbur bo`lganlar. Ba'zi shahar-davlatlar spartaliklarga yordam berganlar. Ammo shunga qaramay ilotlarning hujumini sindirish mumkin bo`lmagan. Bu kurash natijasida ilotlarning bir qismi spartaliklar zulmidan xalos bo`lib, ozodlikka erishganlar va Spartadan chiqib ketganlar.
Shunday qilib, Yunon-Eron urushlaridan keyin Yunoniston qulchilik davlati o`z taraqqiyotining eng yuqori darajasi - klassik qulchilikka yetdi. Arzon va mo`l-ko`l qul mehnati natijasida iqtisodiy hayotda katta yutuqlarga erishildi, ko`plab moddiy ne'matlar yaratilib, erkin fuqarolarning turmushi yaxshilandi. Biroq qullar huquqsiz va eng ayanchli ahvolda qolaverganlar.


Qadimgi Rim

Antik davr, klassik qulchilik, Italiya atamasi. Etrusk, ligur, lotin, venet, osk, samnit. Yilnomachilar, Fastlar. Publiy, Piktor, Katon, Polibiy, Siseron, Salyustiy, Sezar, Tit Liviy, Diodor asarlari, Tasit, Svetoniy, Trankvill, Strabon. Qadimgi yozuvlar, numizmatik ashyolar.


Quldorlik davlatlari orasida Italiyada tarkib topib miloddan avvalgi II asr o`rtalaridan boshlab butun O`rta dengiz atroflarida hukmronlikni qo`lga kiritgan davlat Rim davlati nomi bilan ataladi. Bu davlat birta shahar - Rim polisi asosida paydo bo`lib, keyin butun Italiyani O`rta yer dengizi afrofidagi o`lkalarni, Yaqin va O`rta Sharq, Shimoliy Afrika Yevropaning katta qismini o`ziga bo`ysundirdi. Miloddan avvalgi I va miloddan avvalgi II asrlar davomida uning chegaralari g`arbda Piriney yarim orolidan Sharqda Kaspiy bo`ylarigacha, Shimolda Britan orollaridan Janubda Fors qo`ltig`igacha bo`lgan joylarni o`z ichiga olar edi. Bu davlat ulkan quldorlik saltanatiga aylanib, qariyb 500 yil umr ko`rgan.
Rim davlatida qulchilik munosabatlari beqiyos darajada taraqqiy qilib, o`zining klassik darajasigacha yetgan. Dunyoning biror mamlakatida qullarni qattiq ezish va ularga shavqatsizlarcha munosabat Rimdagidek bo`lmagan.
Zamon o`tishi bilan quldorlik xo`jaligi va qulchilik tizimiga asoslangan ijtimoiy munosabatlar ham o`z umrini yashab bo`lgan, natijada qudratli saltanat quladi.
Boshqa quldorlik davlatlaridan farqli tarzda Rim quldorlik davlati tarixini o`rganish natijasida bu munosabatlarning paydo bo`lishi, rivojlanishi va xalokatga uchrash jarayonlarini bir davlat qiyofasida kuzatish mumkin.
Yana Rim tarixini o`rganish natijasida qullar mehnati va erkin kishilar mehnati samaralaridan bahramand bo`lib o`ziga xos madaniyat yaratilganligi, bu madaniyatdan keyingi zamonlarda butun dunyo xalqlari ham bahramand bo`lganliklarini bilib olamiz.
Qadimgi Rim tarixini quyidagi davrlarga bo`lib o`rganiladi.
1. Podsholik davri. Miloddan avvalgi 509-yilgacha bo`lgan zamon.
2. Respublika davri. Bu zamon miloddan avvalgi 509-miloddan avvalgi 30-yilgacha davom etgan.
3. Imperiya davri. Miloddan avvalgi 30 yildan melodiy 476-yilgacha davom etgan.
Imperiya davrini o`zini 284 yildan boshlab alohida Dominat bosqichiga ham ajratiladi.
Qadimgi Italiya Apennin yarim oroli, Sisiliya, Korsika, Sardiniya va boshqa mayda orollarni o`z ichiga olgan mamlakatdir. Uni shimol tomondan Alp tog`lari o`rab turadi. Yarim orolni sharqdan Adriatika, Janubdan Ioniya, g`arbdan Tirren dengizlari yuvib turadi. Dengiz qirg`oqlarida kemalar to`xtashi uchun qulay buxtalar bor. Italiya hududida inson xo`jalik faoliyati uchun qulay bo`lgan tekislik va unumdo yerlar ko`p.
Qadimgi yunonlar yarim orolning janubiga kelganlarida bu yerda ozuqabop o`t, o`simlik va chorva mollarining ko`pligini ko`rib hayratga tushganlar. Shuning uchun ular yarim orolning janubiy qismini «Italiya» –«buzoqlar mamlakati», deb atagan ekanlar. Yarim orol qadimda qalin o`rmonzorlar bilan qoplanib, u yerda dub, qayrag`och, qora qayin, kashtan va boshqa daraxtlar o`sib, yotgan. Qadimgi Rimda azaldan boshlab olma, anor va boshqa mevali daraxtlar ham yaxshi meva bergan.
Qadimgi Rimning hayvonot dunyosi o`rta Yevropanikiga o`xshash bo`lib, u yerda bug`u, tog` eskisi, yovvoyi cho`chqa, yovvoyi mushuk, ayiq, bo`ri, tulki, mayda yirtqichlar, sudralib yuruvchilar, parrandalar ko`p bo`lgan. Yarim orol va dengizlarda baliqlar va har turli dengiz hayvonlari serob bo`lgan.
Apennin yarim orolida yer osti qazilma boyliklari ham ko`p bo`lgan. U yerdan va orolardan oltin, kumush, temir va mis, turli rangdagi marmartoshlar qazib chiqarilgan. Yarim orolning janubidagi Sisiliya orolining iqlimi issiq bo`lib, o`simliklar olamiga boydir.
Apennin yarim orolining qulay geografik muhiti juda qadim zamonlardayoq ibtidoiy odamlarning diqqat e'tiborini o`ziga tortgan. Arxeolog olimlar Apennin yarim orolidan qadimgi tosh asriga mansub odamlarning makonlari, mehnat qurollari, g`or devorlaridan esa qadimgi rasmlarni topganlar. Ayni paytda yarim oroldan 80-100 ming yillar muqaddam yashagan qadimgi odamlarning bosh suyagi va mehnat qurollari ham topilgan. Ular asosan termachilik va ovchilik bilan shug`ullanganlar. Neolit davriga kelib Italiya va orollarda aholi ko`paya boshlagan. Bu davrga kelib odamlar g`orlarni tark etib, chaylalarda yashaganlar, dastlabki chorvachilik va dehqonchilik bilan shug`ullana boshlaganlar.
Miloddan avvalgi III ming yillikda Italiya aholisi misdan, II ming yillikda jezdan va II ming yillikning oxirida – I ming yillikning boshidan boshlab temir qurollardan foydalana boshlagan. Temir qurollardan foydalanish qishloq xo`jaligining rivojiga katta ta'sir ko`rsatgan.
Miloddan avvalgi I ming yillikda Italiya etrusk, ligur, lotin, venet, osk, va samniy (samnit) kabi turli qabilalar yashar edilar.
Ligurlar va etrusklar mamlakatning qadimgi qabilalaridan bo`lib, ular Italiyaning shimoli-g`arbiy tomonlarida yashaganlar. Mamlakatning shimoli-sharqiy chekkasida venetlar, uning janubi bilan Sisiliya orolida italiyalik qabilalar yashaganlar. Ayni paytda yarim orolda lotin qabilalari ham yashaganlar. Ular yashagan joy Lasiya deb atalgan. Lasiyaga yondosh Kampaniya tekisligida okslar yashaganlar.
Miloddan avvalgi II ming yillikdan boshlab yunon dengizchilari Apenin yarim oroli va Sisiliya oroli sohillariga kelib o`rnasha boshlaganlar. Qadimgi rivoyatlarga ko`ra, Krit podshosi Minos Sisiliyada halok bo`lgan ekan. Sisiliyada sikanlar, elimlar, Korsikada va sardiniyada sardlar yashaganlar.
Qadimgi Rim tarixini o`rganish uchun asosiy manbalar Rim tarixchilarining tarixiy asarlarini, arxeologik tadqiqotlar ma'lumotlari, epigrafika va numizmatika ma'lumotlaridir.
Rim davlati miloddan avvalgi II asrdan boshlab, o`rta yer dengizi bo`ylaridagi qudratli davlatga aylangan zamondan boshlab Rimda yunonlar ta'siri kuchaygan. Yunon tili, fani va madaniyati Rimga ta'sir qila boshlagan.
Rimning ilk tarixchilari yilnomachilar bo`lib, voqea va hodisalar kalendar tarzida yozib borilgan. Bu ish bilan miloddan avvalgi VI-V asrlardan boshlab fastlar-ibodatxonalarning bosh kohinlari shug`ullanib borganlar. Dastlabki yilnomalar miloddan avvalgi 390-yilda Rimga gallar hujumi va istilosi vaqtida yo`q qilib yuborilgan.
Keyingi zamonlarda yaratilgan yilnomalarni miloddan avvalgi 130 yilda Publiy tomonidan to`planib, nashr qilinib, «Buyuk yilnomalar» deb ataldi.
Miloddan avvalgi III-II asrlardagi yilnomachilarni tarixida katta yilnomachilar deb atash rasm bo`lib, Siseronning aytishicha: "ular qisqa qilib yozishni bayonotning birdan-bir fazilati deb bilib, faqat kunlar, kishilar, voqea va u yuz bergan joyni ko`rsatib yozganlar, xolos”.
Katta yilnomachilarning eng mashhuri Kvint Fabiy Piktordir. U miloddan avvalgi III asr oxirida yashab, asari "Yilnomalar”ni yunon tilida yozgan. Asarda Italiyada Eneyning paydo bo`lishidan boshlab, ikkinchi Puni urushigacha bo`lgan Rim tarixi bayon qilingan.
Lotin tilidagi birinchi tarixiy asarni esa Mark Porsiy Katon (miloddan avvalgi 234-149 yillar) nomlanib, unda "Italiya va Ispaniyadagi ajoyib ko`ringan voqealarni” yozgan. Katon haqida Siseron: "Yunoniston va Rim tarixida u bilmagan biron bir voqeani topish qiyin” deb yozgan edi.
Miloddan avvalgi II asrning 30 yillaridan boshlab Rim respublikasida «yangi» yoki «kichik» yilnomachilar deb atalgan mualliflar – Lusiy Seliy, Antipatr, Semproniy Azellionlarning asarlari paydo bo`ldi.
Rim respublikasi davrining eng yirik tarixchilaridan biri, miloddan avvalgi II asrning ikkinchi yarmida yaratilgan "Umumiy tarix” asarining muallifi Polibiydir. Asarda miloddan avvalgi 264-146 yilda manbalarni sinchiklab tekshirgan, mamlakatlarning geografik holati va iqlimini o`rgangan. Polibiy tarix chinakam voqealarni izohlashga va bu voqealarning keyinchalik taraqqiyot yo`lini belgilashga imkon beradi, ya'ni tarix "nasihat berishi”, "o`rgatishi” mumkin, amaliy jihatdan foydali bo`lishi mumkin deb faraz qiladi.
Miloddan avvalgi I asr Respublikaning qulashi va imperiyaning qaror topishi davridir. Davlat shaklining o`zgarishi keskin kurashlar sharoitida yuz bergan. Bu davr manbalari shu zamonda yashagan Mark Tulliy Siseron, Gay Yuliy Sezar, Gay Salyustiylarning asarlaridir. Katton va Varronlarning asarlari esa Italiya qishloq xo`jaligini o`rganishda yordam beradi.
Rim imperiyasi davri va Dominat davri tarixini o`rganishda, Valeriy Paterkul, Korneliy Tasit, Svetoniy Trankvill, Dion Kassiy, Ammian Marsellin, Strabon, Katta Pliniylar yaratgan asarlar asosiy manbalar bo`lib xizchmat qiladi.
Qadimgi Italiya va O`rta dengiz bo`ylarida o`tkazilgan arxeologik tekshirishlar natijasida ochilgan obidalar, shaharlar (Pompey, Timgad shaharlari) ham muhim tarixiy–ashyoviy manbalardir.
Qadimgi yozuvlardan Etrusk yozuvlari miloddan avvalgi VIII-VII asrlarda mansubdir. Bunday yozuvlar to`qqiz mingdan ortiq bo`lib, uzoq vaqtdan beri o`qilmay kelinmoqda. 1988 yilda Rossiyadagi Chelyabinsk Unisersiteti olimi, filolog Tubert etrusk yozuvlarini o`qib chiqishda katta muvaffaqiyatga erishdi.
Miloddan avvalgi VI asrga mansub ilk lotin yozuvi namunalari Prenestin tuqasi va Romul qabri joylashgan yerdan topilgan «Qora tosh» dagi yozuvlardir.
Tangalarni o`rganish natijasida esa afsonaviy manzaralar, e'tiqodlar, san'at, arxitektura tarixini o`rganishga yordam beradi.

Dutch House Music

Dj AzA ProductioN

скачаем и послушаем...! 

www.djazaproduction.fo.ru

Sportlar tarixi


Futbol


Futbol(ingl. «foot» — oyoq, «ball» — toʻp) — sport oʻyini. Oʻyindan maqsad toʻpni raqib darvozasiga kiritish. Bunga har bir jamoadagi darvozabon xalaqit berishga intiladi, unga oʻz darvozasi yaqinidagi jarima maydonchasi ichida toʻpga qoʻl bilan teginish ruxsat etilgan. Boshqa barcha oʻyinchilarga, shuningdek oʻz jarima maydonchasidan tashqariga chiqqan darvozabonga ham bunday huquq berilmagan.

Toʻp uchun kurashda chalib yiqitish, raqibga zarba berish kabi kuch ishlatishlar taʼqiqlanadi. Agar oʻyinchi toʻpga qoʻlidan tashqari tanasining istalgan boshqa yeri (odatda oyogʻi) bilan istalgan vaqtda zarba bera oladigan holatda boʻlsa, oʻyinchi toʻpni egalladi, deb hisoblanadi

Boks



Mushtumli kurashni tasvirlovchi suratlar va hujjatlar tarixi eramizdan avvalgi 3-ming yillikka borib taqaladi[1] (Iroqda mushtli kurash haqida eslatuvchi 7 ming yil yoshli tosh lavha topilgani haqida iddao ham mavjud).[2] Qoʻlqopli janglar haqida hikoya qiluvchi eng qadimiy manbalar Minoy Kritida topilgan (eramizdan avvalgi 1500-yil).[1]

Qadimgi Yunonistonda bunday janglar pigme, deb atalgan va EA 688-yilda Olimpiya Oʻyinlariga kiritilgan. Ishtirokchilar charm qoʻlqop kiyib kurashishgan. Qadimgi Rimda gladiatorlar qilichbozlikdan tashqari shunday mushtumli janglarda ham qatnashishardi. Keyinchalik bu kurash Rim oqsuyaklari orasida ham tarqalib ketdi, biroq imperator Oktavian Avgust bunga chek qoʻydi. Ancha vaqt oʻtib, eramizning 500-yilida bu kurash Buyuk Teodorix tomonidan diniy sabablarga koʻra taqiqlandi, lekin bu taqiq katta ta'sir ko'rsatmadi.

Zamonaviy boks XVIII asrda shakllana boshladi. 1743-yilda Jack Broughton bokschilarni oʻlimdan asrash uchun qoidalar (beldan pastga urmaslik, yiqilgan raqibga tegmaslik kabi) kiritdi. 1867-yili John Graham Chambers tomonidan yangi qoidalar eʼlon qilindi. XX asrda xalqaro boks tashkilotlari (WBA, WBO, IBF, WBC) tuzildi.

Yodingda bo'lsin


Islom Karimov
"Tarixsiz kelajak yo'q"


Izlash

Taqvim
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

0
Arxiv

page8


TesT

























[03.02.2010]
MP3 (1)
[08.02.2010]
IX – XI asrlarda Fransiya. (0)
[08.02.2010]
SOMONIYLAR (0)
[08.02.2010]
Buyuk Ipak yo"li (0)
[08.02.2010]
Amir temur (2)
[08.02.2010]
Mirzo Ulug'bek (1)
[08.02.2010]
Alisher Navoiy (1)
[09.02.2010]
TESTLAR (0)
[09.02.2010]
O'zbekiston tarixidan testlar (2)
[10.02.2010]
Ilk o’rta asrlarda vatanimizning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va madaniy hayoti. (3)

Samarqand shahar Bog'ishamol tumani Said mahalla Ming tut ko'chasi 88A uy.
Tel:(83662)2345386
+998905022342
Yadullayev Azamat