Mavzu.my1.ru
+998902249966


Tarix millatlarni o'tmishini, taroqqiyotini hamda tanazzulining
sabablarini o'rganadigan ilimdir.




Samarqand shahar: 8(3662)2345386 +998902249966

Sayt menyusi


Samarqand


Sаmаrqаndning tаriхiy vа аrхitеkturа yodgоrliklаri

  • Qаdimgi Аfrоsiyob mаnzilgоhlаri(e.а.8аsr)
  • Ulug`bеk оbsеrvаtоriyasi (1428-1429)
  • Shоhi Zindа аrхitеkturа аnsаmbli
  • Hаzrаt Хizr mаsjidi (19аsr o`rtаlаri)
  • Bibiхоnim mаsjidi (1399-1404)
  • Ulug`bеk mаdrаsаsi (1417-1420)
  • Shеrdоr mаdrаsаsi (1619-1635/36)
  • Tillа Qоri mаdrаsаsi (1647-1659/6
  • Chоrsu bоzоri (18 аsr охiri)
    Bibiхоnim mаqbаrаsi
  • Ruхоbоd mаqbаrаsi (1380yillаr)
  • Оq-sаrоy mаqbаrаsi (1470)
  • Go`ri Аmir (1404)
  • Nаmоzgоh mаsjidi (17аsrlаr)
  • Ishrаt Хоnа mаqbаrаsi (1464)
  • Хоjа Аhrоr аnsаmbli (15-20 аsrlаr)
  • Cho`pоn Оtа mаqbаrаsi (1430-1440)
  • Хоjа Аbdu Dоrin qаbristоni (15-19 аsrlаr)

Mp3


Bizning savol















Savolga javobni dj-azamat.com@mail.ru
ga yuboring.
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Yadullayev Azamat



Ivan Grozniyning qaysi siyosati teror deb atalgan?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 2989






1861-1878-yillarda Italiya qiroli kim edi?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1984



F.Garsia Lorka qaysi yillarda yashab utgan?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1295



1920-iyunida Vengriya qanday shartnoma imzolaydi?
[Natija · Arxiv savollar]
Javoblarв: 1895








Главная » Статьи » Мои статьи

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ВА УРТА АСРЛАР ФАЛСАФАСИ.
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ВА УРТА АСРЛАР ФАЛСАФАСИ.

Режа:

1. Темур ва темурийлар даври фалсафаси, унинг ахамияти.
2. Темурнинг хаёти, фаолияти, жахон ва Ватан тарихидаги урни.
3. Улугбек - урта асрлар маданиятининг атокли вакили.
4. Алишер Навоийнинг фалсафий карашлари.
5. Бобур ва бобурийлар давридаги фалсафий карашлар.
6. Темурийлар даври ва урта аср фалсафасини урганишнинг ахамияти.

Инсоният тарихида шундай даврлар борки, унда буюк ишларга таёр миллатлар, узининг йулбошчилари етакчилигида, тарихнинг муйан киска боскичларида минг йилларда кулга киритиш мумкин булган натижаларга эришганлар. Айнан ана шундай даврллар инсоният тарихига шу миллатга мансуб буюк кишиларнинг учмас номини битади, жахон маданиятини бойитади, умубашарий тараккиётга катта хисса булиб кушийлади.

Темур ва темурийлар даври худди ана шундай, мугул боскинидан озод булган халкимизнинг миллий дахоси энг юкори чуккига кутарилган давридир. Бу давр фалсафаси халкимизнинг сохибкирон Темур бошчилигида озодликка эришган ва мустакилликни саклаш хамда мустахкамлашучун амалга оширган буюк ишларининг ифодасидир. Бу халкимизнинг марказлашган давлат тузиш, миллий давлатчиликни тиклаш ва баркарор килиш, мустакил яшаш орзуларининг ушалган давридир. Унинг фалсафада хам ана шу жихатлар яккол кузга ташланади ва бу мерос бугунги миллий онг ва истиклол мафкурасининг фалсафий негизлари орасид алохида урин тутади.

Урта Осиёнинг мугуллар томонидан босиб олиниши мамлакатни горат килди, иктисод, маданият, саънат ва илм- фан сохасида танааззул руй берди. Жабр, зулм, зуравонлик натижасида халкнинг турмуши кескин ёмонлашди.

Мугуллар зулмига чек куйишда халк оммасининг норозилиги, сарбадорлар бошчилигидаги оммавий кузголонлар, айникса, сохибкирон Амир Темурнинг фаолияти мухим ахамиятга эга булди. Мугуллар урнатган мустабид тузумнинг Амир Темур дунёга келган даврида ерли ахоли уртасида чукур ижтимоий ва маънавий уйгониш жараёни бораётган эди. Бу жараён, "Тарихи, уша даврдаёк, минг йилликлар каърига кетган буюк халк мустамлакачилик азобида ётаверадими ?" ёки "Мустакиллик учун кураш олиб боришда давом этади ва озодликка эришадими ?"- деган асосий саволлар атрофида руй бераётган эди.

Мугуллар мамлакатимизни сиёсий ва харбий жихатдан истило килган эдилар, аммо уни маънавий буйсундириш, маданий жихатдан мугулларнинг устунлиги тугрисида гап хам булиши мумкин эмас эди. Кучманчилик ва шахарларни горат килишдан бошкасига ярамайдиган, утрок хаётга менсимай карайдиган Чингиз авлодлари маънавий ва маданий жихатдан узларидан устун булган халкка нима хам бера олар эдилар ? улар уз хукмронлигининг охиригача хам Ватаннимизда бирорта туззукрок яшаш мумкин булган янги шахар барпо этмадилар, маданият учоклариининг юксалиши учун имкон бермадилар, ерли ахоли орасидан чиккан баркамол кишиларни киличдан утказиб турдилар. Аммо халк иродасини бука олмадилар, унинг озодлик ва мустакилликка интилишини тухтатиб куя олмадилар. Амир Темур ана шу харакатнинг натижаси, халкнинг миллий гоялариини руёбга чикариш учун тарихий шакилланган зарурият, уша пайтда харбий уюшкоклик, сийсиё хушёрлик, галабалар учун фидокорлик жихатдан жахонда тенги йук миллатга айланган халк дахоси яратган буюк жахонгирини яратган. Гохида бир жахонгир миллат бошкасини уйготиб юборади. Бу эса тарихнинг муайян худудидаги энг бурилиш нукталарига тугри келади.

Баъзилар Темур фалсафий асарлар ёзмаган-ку, унинг фалсафага алокаси борми, деб уйлайди. Аслида Темурнинг хаёти ва фаолияти фалсафадан иборат эмасим ? у фалсафий хулосалар чикариш учун бошка кишиларнинг хаёти ва асарларидан хам мазмунирок хаёт эмасми ? Фалсафани факат китоблардангина урганиш мумкинми ? Аслида, фалсафани тула-тукис китобга тушириб булмайди. Китобга туширилган фалсафа муайян тизимга келтирилган фалсафий билимлар системаси холос. Темур ва темурийлар даврини тарих фалсафаси ва фалсафа тарихини уйгун тарзда ёзиш оркали нисбатан тугри ифодалаш мумкин. Амир Темурнинг хаёти, илм0фан ривожи каби масалалар эса бир неча фалсафий китоблар, унлаб тадкикотлар учун мавзу эканлиги аник. Колаверса, Темур ва темурийлар каби илм-фан, маданият ва адабиётни нозиктаъб тушунган, узлари хам бу сохаларда ажойиб ютукларга эришган сиёсий сулоларни жахон тарихидан топиш кийин. Бу сулола вакиллари орасида шеър ёзмаган, адабий машклар килмаган, фан-маданиятга кизикмаган бирор теурийзода булмаса керак. Тарих шундан далалат берадики, юртбошликлари фан ва маданиятга кизиккан, маънавиятни юксаликка кутариш учун курашган улкада бу сохалар хакикий юксалиш булади. Сиёсий таъминланганлик, бошка сохалар билан биргаликда, маданий тараккиётнинг энг асосий омили эканлигини рад килиш унчалик уринли эмас. Маданиятпарвар ва миллатпарвар Амир Темур ва темурзодалар уша давр маънавий тараккиёти учун сиёсий ва иктисодий асосларни тула-тукис яратган арбоблар эди. Халкимизнинг асрлар оша улар рухига миннатдорчилик туйгуси билан ёндашуви, халигача уз фарзандларига бу сулола вакиллари номларини куйиб юриши, бугунги кунларда хам уша замонадан ташбехлар изланаётганнининг сабабларидан бири хам ана шунда.

Амир Темур ибн Тарагай Баходир (1336-1405) Кеш (Шахрисабз) шахри якинидаги Хужа илгор кишлогида дунёга келди. Унинг энг асоссий хизматлари шундан иборатки, у мугулларнинг боскинчилик ва вайронкорликларига карши курашиб, Урта Осиёни улардан холос этди. Майда феодал ва мулкдор ларнинг узаро низоларига бархам бериб, кучли марказлашган давлат барпо килди. Мамлакатда тартиб-интизом ва конун устиворлиги таъминланди. Унинг даврида "Куч-адолатда" таиоийли амалга ошди, иктисод ва маданият юксалди, узга мамлакатлар билан мустахкам аллока урнатилди.

Амир Темур мохир харбийсаркарда сифатида ном козонди. У уз хаётини Мовароуннахр халкининг фаровонлиги, юрт ободончилиги учун сарфлади, унинг даврида хашаматли иншоотлар,гузал боглар бунёд килинди, мактаб ва мадрасалар, мажсидлар курилди, мамлакатимиз Шаркнинг гузал худуга айланди.

Амир Темурнинг яна бир улкан хизмати шуки, у маданият ва илм фан хомийси сифатида машхур булди, уз саройига олиму фузало ва дин арбобларини туплади. Хажа Афзал, Жалол Хокий, Мавлоно Хоразмий, Малоно Мунший ва бошкалар унинг саройида илм-фан ва бадий ижод билан машгул булдилар. Бобур Мирзонинг хабар беришича, уша даврда Самарканд энг гузал шахар эди. Испан сайёхи Р.Г.Клавихо Самарканднинг гузаллигига койил колган эди. Амир Темур хукмронлиги даврида ички ва ташки савдо кучайди. Айникса, Хиндистон, хитой, Русия, араб мамлакатлари билан алокаларнинг кучайиши Темур сальанати иктисодий кудратини оширди. Темур ва тумурийлар даврида ислом дини ва тасаввуфга катта эътибор берилди. Ислом дини уша даврда асосий мафкура булиб, марказлашгандавлат барпо этишда , иктисод, маданият ва имл-фан сохасидаги максад ва вазифаларни амалга оширишда назарий асос булиб хазмат килди. Темур уз фаолиятини унга таяниб иш курди.

Темурийлар даврида тасаввуф таълимоти кенг кулоч ёйди. Сохибкирон тасаввуф коидаларни мамлакатдаги салбий иллатларини йукотишда, турли жанжан ва низоларни бартараф этишда, хакикат ва адолат уннатишда, инсонпарварлик гояларни таркатишда фойдаланган. Амир Темур таввуфдаги покланиш, тугри ва софдил булиш, зино ва фахш ишлари билан шугулланмаслик, харом-хариш ишлардан кочиш, халол килиш, бирор касбни эгаллаш, мухтожларга мехр-шавкат курсатиш каби гояларни халкка сингдириш учун кураш олиб борди. Накшбандлик тарикатининг йирик шахйлари булиб Саййид Амир Кулол, Шайх Абу Бакр Тайободий, Мир Сайд Баракалар Темур пирлари булиб,сохибкирон улар билан тез-тез мулококилиб турган.

Темурийлардан Шохрух, Улугбек, Хусайн Бойкаро, Бобур Мирзолар давлатни бошкаришда, дин ва тасаввуф коидаларигаамал килишда, илм-фан ва маданиятни ривожлатиришда унинг анъаналарини изчил равишда давом эттирдилар. Бу даврда меъморчилик саънати юксак даражага кутарилди. Амир Темур Куксарой масжиди, Шозизинда, Бибихоним мадрасасини курдирди. Кешда (Шахрисабз) Оксарой барпо кила бошлади. Мирзо Улугбек даврида 1417-1420 йилларида Регистонда, кейинчалик Бухорода, 1432-1433 йилларда Гиждувонда мадраса битказилди. 1429 йили эса Улугбекнинг фалакиёт расадхонаси барпо килинди. Улар жумласига мажсид, мадраса ва хонакохлардан иборат булган Гумбази сабз, Алишер Навоий курдирган "Ихлосия", "Низомия", "Шифоия" мадрасалари, Марв шахридаги "Хурсавия" мадрасаси ва бошкалар киради. Навоий яшаган замонда Хиротда "Шарк Рафаэли" деб ном олган Калолоддин Бехзод (1456-1535) ва шох Музаффар каби дунёга машхур рассомлар ижод килди. Бехзод "Зафарнома" китобига, Хусрафв Дехлавийнинг "Хамса", Саъдийнинг "Бустон" асарларига накш берган ва Хусайн Бойкаро, Хотифий, Жомий ва бошкаларнинг расмини чизган, халкнинг мехнатини, табиат манзараларни хакконий тасвирлаган.

XIV-XV асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда илм-фаннинг куп сохалариида юксалиш юз берди. Жахонга машхур олимлар, табиатшунослар ва шоирлар етишиб чикди. Тиббиёт, риёзиёт, хандаса, тарих, адабиёт, жугрофия, педогогика, мантик, фалсафа, ахлокшунослик ва бошкаларга эътибор берилда. Айникса, бадий адабиёт ва адабиётшунослик тез ривож топа бошлади, уларда уша даврнинг мухим ижтимоий муаммолари ва инмонпарварлик гоялари олга сурилди. "Гул ва Навруз" муаллифи Лутфий (1366-1465), "Бехруз ва Бахром" асарини ёзган Биноий (1453-1512)лар ва бошкалар яшаб ижод этганлар.

Бу даврда тарих фанига эътибор кучайди, йирик тирихнавислар пайдо булди. Темурийлар даврида Абдураззок Самаркандийнинг (1413-1482) "Матлаа ас-саъдайн ва мажмаъ ал-бахрайн" ("икки денгиз кушилиши"), Хофизи Абрунинг (1361-1430) "Зубдат ат-таворих" ("тарихларнинг сараси"), Муйиниддин Исфизорийнинг (1494 йилда вафот этган), "Равзат ал-жаннат фи авсоф мадинат", Низомиддин Шомийнинг (XIV аср XV асрнинг боши) "Зафорнома"си ва бошкалар машхур эди.

Уша замонинг энг машхур тарихчилари Мирхонд (1433-1498) ва Хондамир (1475-1535) эдилар. Мирхонд Хиротда таваллуд топиб, шу ерда ижод килган. Унинг асосий тарихий асари 7 жилддан иборат булиб, "Набиралар, подшохлар ва халифалар таржимои холлари хакида поклик боглари" деб аталади. У олти жилдини ёзиб вафот этади, еттичисини набираси Хондамир ёзиб тугатади.

Хондамир хам Хиротда тугилиб, ёшлигидан тарихнависликка хавас куяди. У Аграда вафот этади. Унинг мухим рисолалари "Макорим ул-ахло","Хабиб ус-сияр","Вазирлар учун кулланма" ва бошкалардир.

XIV-XV асрларда мантик, табий-илмий фанлар, айникса фалакиёт, фалсафа ва ахлокшуносликка катта эътибор берилди. Мантикилмининг йирик вакилларидан бири Саъдидин Тафтазонийдир (1322-1392) у Нисо вилоятига карашли Тафтазон кишлогида дунёга келади. Ёшлигидан илохиёт фанлари, араб тили, нутк саънати ва мантик билан шугулланди. Тафтазоний мад-

расаларда мударисслик килди. Туркистон, Хирот, Жом, Гиждувон, мадрасаларида талабаларга дарс берди. Тафтазоний шухрати, илмий ишлари Якин ва Урта Шарк мамлакатларига кенг таркалди. Темурнинг таклифи билан аллома Самаркандга келиб, шу ерда умрининг охиригача яшади.

Тафтазоний 40 дан ортик рисолаларнинг муаллифидир. Мухимлари: "Тахзиб ал-мантик вал-калом" ("Мантик ва каломга сайкал бериш")"Мухтасар ал-маоний"(Риторикага оид "Кискача маънолар"),"Ал-иршод ал-ходий" (Араб тили гамматикасига оид "Йул бошловчи рахбар") ва бошкалар. Татазоний утмиш олимларининг жуда куп асаларига шахр хам битган.

Аллома сабаб ва окибат, ирода эркинликги, билиш, онг, мантик фани ва унинг вазифалари хакида уз фикрини баён килган. Масалан, у табиатда сабаб ва окибат муносабатларининг мавжудлигини эътироф этади. Тафтазоний ирода эркинлигига тухталиб,хар кандай эзгу ишлар худо мохичтидан келиб чикади. Худо яратувчи сифатида инсонларни ёмон хатти-харакатлар килишдан сакйлайди, инсонни купрок хайрли ишлар килишга чорлайди, гунох ишлардан кочишга даъват этади, деб айтади.

Уша даврнинг яна бир атокли алломаси Мир Маййид Шариф Журжоний Астробод шахри якинида тугилган. Журжониий Истамбул, Кохира, Хирот, Шероз шахарларида булиб, улардаги олимдардан илм сирларини урганади. 1387 йилдан бошлаб Самарканд мадрасаларида мантик, фалсафа, фалакиёт, фикх ва адабиётдан, мунозара илми ва бошкалардан дарс беради.

Журжоний 50дан ортик рисолаларнинг муаллифи булиб, уларнинг аксарияти мантик, фалсафа ва табиатшуносликнинг мухим муаммоларига багишланган. Олимнинг "Ат-таърифот" ("Таърифлар"), "Одоб ул-мунозара" (" Мунозара олиб бориш коидалари"),"Сугоро" (Кичик далил була оладиган

хукм), "Кубро" (Катта далил була оладиган хукм) ва бошка асарлари мавжуд. Булардан ташкари, Журжоний салафларининг, хусусан ибн Сино, Чаминий ва Насриддин Тусийларнинг асарларига шархлар ёзганлиги маълум.

Мутафаккир рисолаларида борлик, модда ва унинг шакллари, жисимоний ва рухий муносабатлар, мантикий фикрлаш, тил ва тафаккурнинг узаро алокаси, коинот, инсон, акл ва билиш масалалари ёритилади. Журжоний, худди Тафтизоний сингари, хамма нарса ва жисмлар бир-бирига сабаб-окибат нисбатида булад, деб хисоблайди. Оддий нарсалар асосида турт унсур, яъни сув, олов, хаво ва тупрок ётади. Металл, усимликлар ва хайвонот дунёси турт унсурнинг коришиши натижасида пайдо булади.

Мир Саййид Шариф Журжоний мантик илмини фалсафадан ажратмай, айни бир вактда унинг хукук ва тил билан чамбарчас боглик эканлигини исботлаб беради. Шунинг учун хам, XIV-XV асрдан бошлаб ислом мадрасаларида мантик укитиш хукук ва тилшунослик фанлари билан боглик холда олиб борилди. Жунжоний хулосанинг уч тури: киёс (силлогизм), индукция ва аналогияни хар кайсига таъриф беради, уларнинг хар бирини тахлил килиб чикади. Умуман олганда, Тафтазоний ва Журжонийнинг фалсафий ва матикий карашлари илм-фан ривожида катта хисса булиб кушилди ва кейинги даврларда яшаган мутаффакирларнинг дунёкарашига самарали таъсир курсатди.

Жахон илм-фани тараккиётига катта улуш кушган буюк фалакиётчи олим ва давлат арбоби Мухаммад Тарагай Улугбек (1394-1449) математика ва фалакиёт сахасида баркамол ижод килган. Унинг отаси, Амир Темурнинг угли Шохрух Мирзо эди. Улубек ёшлигидан илм билан кизиккан унга таникли олимлар Козизода Румий ва Гиёсиддин Жамшид устозлик килдилар. У гарчи давлат арбоби булса хам, маданият ва илм-фан равнакига куп кучини сафрлади, математика, асрономия, геометрия, тарих, кимё ва бошка сохаларда илмий тадкикотлар олиб борди. Олимнинг дунёкарашида Афлотун, Арасту, Птолемей, Мухаммад ал-Хоразмий, ал-Фаргоний, Форобий, ибн Сино, Беруний ва бошкаларнинг асарлари мухим урин эгаллади.

Улгдекнинг улкан ишларидан бири унинг Самаркандда Кухак тепалигида, Оби Рахмат ариги буйида, расадхона барпо этганлигидир. Ушбу расадхона курилиши 1424 йилда бошланиб, 1429 йилда тугалланганди.Олимнинг энг мухим асари "Зижи жадиди Курагоний" деб аталади. Ундан ташкари, Улугбек математикага оид "Бир даража синусни аниклаш хакида рисола ", астрономияга багишлаб "Рисолайи Улугбек" ва тарихига оид "Турт улус тарихи "китоблари ёзди. Улугбек мантик илми, фмкхшунослик, мусика ва адабиёт назариясини яхши билар эди. Олимнинг "Зижи" икки кисм, мукаддима ва 1118 юлдузнинг урни ва холати аниклаб берилган жадваллардан иборат.

Улугбек сайёраларни урганишда турли услубларни куллайди, булар кузатиш, эксперемент, жонли мушохида, исботлаш, киёслаш, индукция, дедукция, ва бошкалардир. Шуни айтиш лозимки, Улугбек кузатиш ва улчаш асбоблари таколиммашмаган булса хам, куёш ва ой харакатларини, уларнинг тутилиши ва вактларини хисоблаб чикди. У уз атрофига кобилиятли олимларни туплади, узга мамлакатлардан иктидорли олимларни таклиф килди.

Ана шундай олимлардан бири Гиёсиддин Жамжид ал-Коший (1430 йилда вафот этган) булиб, у йирик риёзиётчи ва фалакиётчидир. Унинг асарлари "Мифтох ул-хисоб" ("Хисоб калиди"), "Рисола ал-мухитийа" ("Доира хакида рисола") ва бошкалардир. XVI асрдан бошлаб Европа мамлакатларила унинг кашфиётидан фойдалана бошладилар.

Тарихда Али Кушчи номи билан машхур булган Алоуддин Али ибн Мухаммад Кушчи (1403-1474) Улугбекнинг шогирдидир. У илмий ишларини фалакиёт ва риёзиёт сохасида олиб борди. Унинг асарлари: "Арифметика илми хакида рисола", "Астрономияга оид рисола" ва бошкалардир.

Али Кушчи "Астрономияга оид рисола"сида Ой ва Куёш тутилиши конуниятларини илмий асослаб берди. Олим табиат сирлари ва унинг конуниятларини урганди, жисмлар харакати ва уларнинг оддийда мураккабга утиши тугрисида уз фикрини илгари сурди.

Умуман шуни таъкидлаш лозимки, Улугбек ва у асос солган асрономия мактаби коинотдаги ходисаларни урганишда мухим рол уйнади, уша вактгача фанга маълум булмаган ходисаларни кенгайтирди, кейинги даврларда яшаган олимларга самарали таъсир курсатди. Улугбекнинг астрономия сохасидагт гояларини Европада XVI асрдан бошлаб Коперник, Галилей ва бошкалар ривожлантирдилар.

Улугбек ислом динига чукур эътикод куйган, илохиёт ривожига муносиб хисса кушган, мактаб ва мадрасалар куришга эътибор берган жахонга машхур олим эди. Лекин собик шуролар даврида унинг табиий-илмий карашлари ислом динига карши каратилди, хатто уни атеист даражасига кутаришга уринишлар хам булди. "Улугбек Мирзо- деб таъкидлаган эди Алишер Навоий,-донишманд подшох эди. Камолот богоят куп эрди". У XV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хирот мамданий ва илмий марказга айланди. Айникса, Темурийлардан Хусайин Бойкаро хукмдорлиги даврида бу ерда илм-фан, адабиёт сохасида юксалиш юз берди. Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий каби жахонга машхур мутафаккрлар етишиб чикди. Урта аср мумтоз адабиётининг вакили, улуг шоир ва мутафаккир Абдудахмон Жомий (1414-1492) дир. Жомийни Навоий устоз деб хисоблар эди. Унинг каламига мансуб асалар "Нафахот ул-унс","Хужжат ул-асрор","Мусика хакида рисола", "Накши фусус", "Вохид атамаси хакида рисола","Хаж килиш йуллари хакида рисола", "Бахористон" ва бошкалардир.

Жомийнинг энг йирик асари "Хафт ааранг" булиб, унга "Тухфат ул-ахрор","Лайли Мажнун", "Саламон ва Абсол", "Хирадномаий искандарий" достонлари киради.

Барча мусулмон мутафаккирлари каби Жомий хам худо абадий, мутлак ва дунёдаги хамма нарсаларнинг сабабчисидир, худо мавжуд булганда, борлик йук эди, дунё узининг бошлангичини Оллохдан олган, демак, худо хамма нарсанинг яратувчидир, деб хисоблайди. Жомий фалсафий карашлари унинг инсонпарварлик гоялари билан чамбарчас богланиб кетади. Мутафаккирнинг купгина асарларида инсон, адолат, мухаббат, эзгулик гоялари тасвирланади. Жомий накшбандийлик таълимотига эътикод килиб, унинг назарий ва амалий жихатларини ривожлатиради. Суфий, унингча, халол ва пок булиши, бирор касб-хунарни эгаллаши, каноатли ва олийжаноб булиши, тамагирликдан узок юриши, нафсини жиловлаши лозим. Жомий худони "гузал маъшука" сифатида тасвирлаб инсоннинг максади унинг васлига етирдир, дейди.

Жомий узининг ижтимоий-сиёсий ва ахлокий карашларида мукаммал жамият, адолат шох тугрисидаги орзу-умидларини илгари сурди, тенглик, эркинлик, инсоф ва диёнатга асосланган давлат тузуми тугрисида суз юритди. "Хафт авранг"га кирган " Юсуф ва Зулайхо", "Лайли ва Мажнун", "Хирадномаий искандаррий" достонларида ишк ва мухаббат, дустлик ва биродарлик мехр-шафкат, узаро ёрдам, бимимдонлик ва бошка кадриятларни тасавирлади.

Жахон маданияти равнакига улкан хисса сиймолардан бири, улуг узбек шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501). У Темурийлар хонадонига таъаллукли булиб, отаси Гиёсиддан кичкина Шахрисабздан Кобулга бориб колган барлос бекларидан эди. Навоий Хиротда Хусаий Бойкаро саройидатурли лавозимларда ишлади, 1472 йилдан бошлаб вазир этиб тайинланди. Шоир мамлакат обондчилиги, равнаки ва осойишталиги йулида куп ишлар килди. Мактаб, мадраса, масжид ва хонаколар, куприк, работлар, шифохоналар курдирди, мухтож ва камбагалларга ёрдам берди, олиму шоирларга хомийлик килди.

Навоий ижоди бой булиб, асарлари турли мавзуларга багишланган. "Хамса" яъни "Хайратул аброр", "Фарход ва Ширин","Лайли ва Мажнун","Сабъаи саёр","Садди Искандарий" достонлари хамда "Лисон ут-тайр","Мажолисун нафоис","Махбубул кулуб","Холоти Пахлавон Мухаммад","Мезон ул-авзон","Мухокама ул-тугатаийн" ва бошкалар. Булардан ташкари, Навоий "Хазойинул маоний" ("Маънолар хазинаси")номли шеърий туплам яратган булиб, у 45 минг мисрага якин газал, рубоий, китъа ва фардлардан ташкил топган.

Навоийнинг ижоди фалсафий фиркларга бой булиб, унда жамият ва инсон муносабати, инсоннинг бахт-саодати, комил инсон ва фозил жамоа, таълим-тарбия хакидаги фирк-уйлари уз ифодасини топган.

Шоир ижтимоий-фалсафий карашларининг мухим хусусиятшундан иборатки, унда фалсафий фикрлар мажозий иарзда, бадий ухшатиш ва рамзий иборалар ёрдамида, зохирий ва ботиний маъноларда баён килинади.

Навоийнинг ижодий меросида инсонпарварлик ва комил инсон гояси мухим уринни эгаллайди-шоирнинг "Хамса"сига кирган "Фарход ва Ширин","Лайли ва Мажнун","Сабъаи саёр","Садди Искандарий" каби достонларининг асосий кахрамонлари Искандар, Фарход, Ширин, Лайли, Мажнун ва бошкалар комил инсон сифатида талкин килинади. Улар мехнатсевар, уз касбини устаси, доимо узгаларга ёрдам берувчи, шижоаткор ва жасур, акилли ва билимдон, саховатли, тугри суз, софдил, камтар, узида хулкодоб, адолат, сабр-ьокат, нафсни тийиш, олийжаноблик каби фазилатларни мужассамлаштирган шахслардир.

Навоий халк орасида инсонпарварлик гоялариини таркади, турли миллат ва элатлар уртасидага дустликни улуглади. Форобий, ибн Сино, Беруний ва бошкалар сингари, мукаммал жамият хакида фикр юритди. Халкни фаровонликка, бахт-саодатга элитувчи, хамма тенг, зулм-истибдоддан холи булган давлат тузимини орзу килди. У илм-фан эгаллашни афзал билди, мол-мулкка, бойликка хиср куйишини, тамагирликни коралади. Навоийнинг яхшилик, эзгулик, мухаббат, дустлик, адолат, тинчлик,осойишталик ва бошка гузал фазилатлар, маънавий-ахлокий кадриятлар тугрисидаи кимматли фикрлари, насихатомуз сузлари республикамиз мустакиликка эришгандан сунг хам баркамол инсонни тарбиялашга хизмат килмо3кда.

УША ДАВРНИНГ КУЗГА КУРИНГАН МУТАФАККИРЛАРИДАН БИРИ КАМОЛИДДИН ХУСАЙН ВОИЗ КОШИФИЙ (ТАХМ. 1440/1450-1505 ЙИЛЛАРДА ЯШАГАН) БУЛИБ,УРТА ОСИЁ ВА ХУРОСОНДА АХЛОК ФАЛСАФАСИ РИВОЖИГА ХИССА КУШГАН.

КОШИФИЙ САБЗАВОР ШАХРИДА ТАВАЛЛУД ТОПАДИ, КЕЙИНЧАЛИК АБДУРАХМОН ЖОМИЙНИНГ ТАКЛИФИ БИЛАН ХИРОТГА КУЧИБ КЕЛАДИ. У КОЛГАН УМРИНИ ХИРОТДА УТКАЗАДИ ВА ШУ ЕРДА ВАФОТ ЭТАДИ. КОШИФИЙ КАТТА ОЛИМ ВА МУДДАРИС БУЛИБ ЕТИШИДИ, БУТУН УМРИНИ ИЛМ-ФАН ВА НАСРУ-НАЗМ РАВНАКИГА БАГАШЛАЙДИ. У НАВИИЙ ВА ЖОМИЙ БИЛАН ДУСТОНА АЛОКАДА БУЛАДИ. "МАВЛОНО ХУСАЙН ВОИЗ КОШИФИЙТАТАХАЛЛУС КИЛУР, САБЗАВОРЛИКДУР. ЙИГИРМА ЙИЛГА ЯКИН БОРКИМ, ШАХАРДАДУР ВА МАВЛОНО ЗУФУНДУР ВА РАНГИН ВА ПУРКОН ВОКЕЪ БУЛУБТУР. ОЗ ФАН БУЛГАЙКИМ, ДАХЛИ БУЛМАГАЙ. ХУСУСАН, ВАЪЗ, ИНШО ВА НУЖУМКИ, АНИНГ ХАККИДУР ВА ХАР КАЙСИДА МАШХУР ИШЛАР БОР... "- ДЕГАН ЭДИ НАВОИЙ УНИНГ ХАКИДА.

ВОИЗ КОШИФИЙ ИЛМНИНГ КУП СОХАЛАИДА ИЖОД КИЛГАН. У ВОИЗЛИК САЪНАТИНИ ПУХТА ЭГАЛЛАГАН, ИНШО, ИЛОХИЁТ, ФАЛАКИЁТ, АДАБИЁТ, ФАЛСАФА, АХЛОК ВА ПЕДОГОГИКА СОХАЛАРИДА ИШЛАР БОР. ОЛИМНИНГ МУХИМ РИСОЛАЛАРИ "АХЛОКИ МУХНИНИЙ","ФУТУВВАТНОМАИЙ СУЛТОНИЙ","АНВАРИ СУРХАЙЛИ","МАХЗАНУЛ-ИНШО","РИСОЛАИЙ ХОТАМИЯ" ВА БОШКАЛАРРДИР. УШБУ АСАРЛАРДА МУТАФАККИР ДАВЛАТНИ ОКИЛОНА БОШКАРИШ, ИНСОНГА ГУЗАЛ ХУЛК-ОДОБ КОИДАЛАРИНИ СИНГДИРИШ, ИЛМ-ФАН ВА КАСБ-ХУНАРНИ ЭГАЛЛАШ, ТИЖОРАТЧИ ВА САВДОГАРЛАР ХУЛК-ОДОБИ, УМУМАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ХАКИДА КИММАТЛИ ФИКРЛАРНИ ИЛГАРИ СУРАДИ. ОЛИМ УЗ АСАРЛАРИДА ХУКМРОНЛИКЛАРДАН ХАЛККА ГАМХУРЛИК КИЛИШНИ, УЛАРНИ ХАКСИЗЛИК ВА УЗБОШИМЧАЛИКДАН МУХОФАЗА КИЛИШНИ КУРКМАСДАН ТАЛАБ КИЛАДИ. УНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ ВА АХЛОКИЙ ГОЯЛАРИ ХОЗИРГИ ХАМ УЗ ТАРБИЯВИЙ КИММАТИНИ ЙУКОТМАЙ КЕЛМОКДА. XV АСРНИНГ ОХИРЛАРИДАН БОШЛАБ ТЕМУРИЙЛАР ДАВЛАТИ СЕКИН-АСТА ИНКИРОЗГА ЮЗ ТУТА БШЛАДИ. БУНГА ТЕМУРИЙ ШАХЗОДАЛАРИНИНГ УЗАРО УРУШ-ЖАНЖАНЛАРИ, ТАРКОКЛИКНИНГ КУЧАЙИШИ, УЗАРО НИЗОЛАР, ТАХТ УЧУН КУРАШЛАР ТУШКУНЛИККА УЧРАШИ НАТИЖАСИДА МОВАРОУННАХР ШАЙБОНИХОН ТОМОНИДАН БОСИБ ОЛИНДИ.

Темур авдодидан булган Захриддин Мухаммад Бобур (1483-1530) уша даврнинг эннг маърифатли подшоларидан бири эди. Андижонда Умаршаёх Мирзо хонадонида тугилган Бобур кейинчалик Хиндистонда улкан салтанатга асос солди. Бобур даврида хинд диёри гуллаб яшнади, ундаги маданият юксак даражага кутарилди. Хиндистонининг XX асрдаги энг атокли кишиларидан Махатма Ганди ва Жавохарлал Неру хам Бобур ва бобурийлар- Шох Жахон, Аврангзеб ва Акбар каби темурийзодаларга жуда катта бахо берганлар.

Ички келишмовчиликлар натижасида уз юртини ташлаб кетишга мажбур булган Бобур аввал Кобулда, сунгра эса 1526 йилги Панипат жангида иброхим Лунди устидан галаба козониб, Хиндистонда уз хукмронлигини урнатди. "Бобуррийлар сулоласи" Хиндистонда 300 йилдан ортик хукмронлик килиб, темурийлар давлати ва маданиятининг давомчиси сифатида машхур булди.

Бобурнинг химати шундаки, у Хиндистонни марказлашган давлатга айлатирди, мамлакатда тинчлик урнатди, ободонлаштири ва курилиш ишларини ривожлантирди, карвонсаройлар, меъморий ёдгорликлар,богчалар, кутубхоналар барпо килдирди, маъданият, саънат,адабиёт ва илм-фанни юксалтирди. Бобур имл-фан саънатган катта кизикиш билан караган, юксак акл эгаси комусий билимга эга булган давлат арбоби, олим ва шоирдир.

Бобурийларнинг купчилиги маърифатяилик билан машгул булдилар, олиму фузалолар билан маслахатлашиб турдилар. Уларнинг яна бир хизмати ислом ва будда динига эътикод килувчи мусулмон ва хиндуларни келиштиришга, ахил яшашга чакиришда булди.

Бобурнинг машхур тарихий асари "Бобурнома"дир. Булардан ташкари,у хукукшуносликка оид "Мубаййин", аруз илмига оид "Муфассал", мусика буйича "Мусикий", харбий юришларга оид "Харб иши", рисолаларини ёзган. "Бобурнома" уша даврдаги Марказий Осиё, Хиндистон, Афгонистон, Эроннинг сиёсий, иктисодий, ижтимоий хаётини савдо муносабатлари, жугрофияси, хайвонот ва наботот оламини, иклими, кабила ва элатларнинг урф-одатлари, маросимлари, турмуш тарзини ва маросимларини акс эттирган асардир.

Бобур узининг лирик шеърларида ишк, мухаббат, Ватан согиняи, мехр, вафо, инсонийлик, дустлик, яхшилик ва мехр-окибатни куйлайди.

Жавохарлал Неру Бобурнинг Хиндистондага фаолиятига катта бахо берган эди. Неру Бобурнинг дилбар шахс эканлиги, мард ва тадбиркорлигини, саънатни севганини ва умуман, Хиндистон учун куп иш килганлигини таъкидлаган эди. Бобур ва бобурийларнинг сиёсий, маданий фаолиятларини Хиндистонд ва Узбекистон уртасидаги дустлик ришталарини мустахкамлашда хозир хам мухим рол уйнамокда.

Шундай килиб, XIV-XV асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда маданий юксалиш юз берди. Буни олимлар Резенанс даври хам деб атамокдалар. Баъзи олимлар эса, бу атаманинг Шарк мамлакатларига тугри келмаслиги тугрисида уз фикрлари айтмокдалар. Нима булганда хам Европа XIV-XV асрлардаги кутаринкилик, Резенанснинг мухим хусусиятлари Марказий Осиёда руй берган маданий юксалиш бир-бирига куп томонлари билан ухшаб кетади. Булар орасида муштаракликлар куп.

XIV-XV асрлар моддий ва маънавий юксалишининг мухим хусусияти яна шундан иборатки, бу даврда ишлаб чикариш усди, иячки ва ташки савдо, хунардмандчилик, дехкончилик ривожланди, хорижий мамлакатлар билан дипломатик ва маъданий алокалар урнатилди, инсон акл заковати ва унинг энг яхши фазилатларига эътибор кучайди, илм-фан ва саънат ривож топди, маданий меросни урганишга кизикиш ортди. Темурийлар давридаги маданий юксалиш хозир хам уз ахамиятини йукотгани йук. Улар Мустакил давлатимизни мустахкамлашда маданий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда, миллий гоя ва мафкурани шакиллантиришда маънавий озука вазифасини утамокда.

Категория: Мои статьи | Добавил: aza (09.02.2010)
Просмотров: 14666 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 3.2/18
Всего комментариев: 2
2 икромжон  
0
Узбек миллати качон пайдо булган

1 Талат  
0
Узбек миллати качон пайдо булган

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Dutch House Music

Dj AzA ProductioN

скачаем и послушаем...! 

www.djazaproduction.fo.ru

Sportlar tarixi


Futbol


Futbol(ingl. «foot» — oyoq, «ball» — toʻp) — sport oʻyini. Oʻyindan maqsad toʻpni raqib darvozasiga kiritish. Bunga har bir jamoadagi darvozabon xalaqit berishga intiladi, unga oʻz darvozasi yaqinidagi jarima maydonchasi ichida toʻpga qoʻl bilan teginish ruxsat etilgan. Boshqa barcha oʻyinchilarga, shuningdek oʻz jarima maydonchasidan tashqariga chiqqan darvozabonga ham bunday huquq berilmagan.

Toʻp uchun kurashda chalib yiqitish, raqibga zarba berish kabi kuch ishlatishlar taʼqiqlanadi. Agar oʻyinchi toʻpga qoʻlidan tashqari tanasining istalgan boshqa yeri (odatda oyogʻi) bilan istalgan vaqtda zarba bera oladigan holatda boʻlsa, oʻyinchi toʻpni egalladi, deb hisoblanadi

Boks



Mushtumli kurashni tasvirlovchi suratlar va hujjatlar tarixi eramizdan avvalgi 3-ming yillikka borib taqaladi[1] (Iroqda mushtli kurash haqida eslatuvchi 7 ming yil yoshli tosh lavha topilgani haqida iddao ham mavjud).[2] Qoʻlqopli janglar haqida hikoya qiluvchi eng qadimiy manbalar Minoy Kritida topilgan (eramizdan avvalgi 1500-yil).[1]

Qadimgi Yunonistonda bunday janglar pigme, deb atalgan va EA 688-yilda Olimpiya Oʻyinlariga kiritilgan. Ishtirokchilar charm qoʻlqop kiyib kurashishgan. Qadimgi Rimda gladiatorlar qilichbozlikdan tashqari shunday mushtumli janglarda ham qatnashishardi. Keyinchalik bu kurash Rim oqsuyaklari orasida ham tarqalib ketdi, biroq imperator Oktavian Avgust bunga chek qoʻydi. Ancha vaqt oʻtib, eramizning 500-yilida bu kurash Buyuk Teodorix tomonidan diniy sabablarga koʻra taqiqlandi, lekin bu taqiq katta ta'sir ko'rsatmadi.

Zamonaviy boks XVIII asrda shakllana boshladi. 1743-yilda Jack Broughton bokschilarni oʻlimdan asrash uchun qoidalar (beldan pastga urmaslik, yiqilgan raqibga tegmaslik kabi) kiritdi. 1867-yili John Graham Chambers tomonidan yangi qoidalar eʼlon qilindi. XX asrda xalqaro boks tashkilotlari (WBA, WBO, IBF, WBC) tuzildi.

Yodingda bo'lsin


Islom Karimov
"Tarixsiz kelajak yo'q"


Izlash

Taqvim

0
Arxiv

puEnt1


TesT

























[03.02.2010]
MP3 (1)
[08.02.2010]
IX – XI asrlarda Fransiya. (0)
[08.02.2010]
SOMONIYLAR (0)
[08.02.2010]
Buyuk Ipak yo"li (0)
[08.02.2010]
Amir temur (2)
[08.02.2010]
Mirzo Ulug'bek (1)
[08.02.2010]
Alisher Navoiy (1)
[09.02.2010]
TESTLAR (0)
[09.02.2010]
O'zbekiston tarixidan testlar (2)
[10.02.2010]
Ilk o’rta asrlarda vatanimizning ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va madaniy hayoti. (3)

Samarqand shahar Bog'ishamol tumani Said mahalla Ming tut ko'chasi 88A uy.
Tel:(83662)2345386
+998905022342
Yadullayev Azamat